RU

Последние новости

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  0 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

"Қизилқум": Навоийда ҳавас қилса арзигулик майдон Новости

"Қизилқум": Навоийда ҳавас қилса арзигулик майдон

Мамлакатимизда миллионлар ўйини — футболни янада ривожлантириш, оммавийлигини ошириш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Охирги ўн йил ичида нафақат пойтахтимизда, балки юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида бир-биридан кўркам стадионлар қад ростлади. Бунга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди.

Аммо барпо этилаётган стадионларнинг барчасида яшил майдоннинг ҳолати мақтагулик эмас. Бу борада пойтахтимиздаги “Локомотив”, Тошкент темирйўл муҳандислари институти, “Пахтакор” каби бармоқ билан саноқли стадионлар футбол майдони мураббийлар ва футболчилар эътирофига сазовор, албатта.

Хабарингиз бор, “Қизилқум” жамоаси уй учрашувларини 2014 йилнинг 2 майидан бошлаб Навоийда барпо этилган “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказиб келаётган эди. Аммо охирги пайтларда ушбу спорт иншооти футбол майдонининг ҳолати мутахассислар эътирозига сабаб бўлаётганди.

Албатта, замонавий муҳташам стадионда майдон ҳам шунга муносиб бўлиши лозим. Ўз олдига келажакда рақобатбардош, кучли жамоани шакллантиришни бош мақсад қилиб қўйган Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси бу борада эътиборли ишга қўл урди.

Амалдаги мавсумнинг биринчи давра учрашувлари якунлангач, шахсан вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан “Ёшлар” спорт мажмуаси футбол майдони чимини алмаштиришга киришилганди.

Маҳаллий хомийлар кўмагида уч ойда давомида кенг кўламли бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишни амалга ошириш кореялик мутахассислар зиммасига юклатилди. Пойтахтимизда “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионлари учун яшил майдон барпо этиб берган ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси мутахассислари футбол майдони чимини тўлиқ қайта барпо этиш ишларини бошлаб юборди.

Бугун “Ёшлар” сорт мажмуасида ишлар ниҳоясига етай деб қолди. Стадионга келга кишининг амалга оширилган кенг кўламли юмушларни кўриб баҳри дили очилиши шубҳасиз.

— Режа бўйича стадион футбол майдони сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида тайёр бўлиши лозим эди, — дейди ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси вакили Игорь Ли. — Бунинг уддасидан чиқдик. Яшил майсалар деярли футбол ўйнаш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Аммо келажакни ўйлаган “Қизилқум” ПФК раҳбарияти бу майдонда янги мавсумдан бошлаб учрашувларни ўтказишни маъқул топди. Шу боис, шошмасдан майдонни обдон баҳсларга ҳозирлаяпмиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика