«Қизилқум» мухлислари Қаршига боради
07 мая 2016 12:57
Новости
«Қизилқум» мухлислари Қаршига боради
Охирги турда навоийликлар кутилмаганда ўз майдонида «Бухоро» вакилларига имкониятни бой беришганди. Шунга қарамай, мухлисларнинг «Қизилқум» футболчиларидан умидлари жуда катта.
Ўз майдонида ҳар бир учрашувда севимли жамоаси жонига оро кираётган «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари Қаршида ҳам кончиларни қўллаб-қувватлашга шай.
— Севимли жамоамиз аъзоларининг хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин чиройли футбол намойиш этишига ишонамиз, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби етакчиларидан бири Жамшид Бекмуродов. — Ҳамшаҳарларимиз Қаршига фақат ижобий натижа учун йўл олишига ишонамиз. Шу боис, уларга меҳмонда стадионнинг ўзидан туриб далда бўлишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, рақиб жамоа «Насаф» футбол клуби мухлислари билан ҳам дўстона алоқаларимиз йўлга қўйилган. Футбол нафақат спорт, балки у ўз атрофига ҳамфикр ва якдил инсонларни бирлаштирувчи восита эканлиги билан ҳам жуда аҳамиятлидир.
Мурожаат учун телефон: +998913333773. Мухлислар клуби етакчиси — Шаҳриддин Ишназаров.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии