Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди
04 мар 21:21
Новости
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди
"Қизилқум" – "Андижон" 2:1
04.03.2026
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Шерзод Аъзамов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов
Назоратчи: Вадим Агишев
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Элнур Дониёров
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Голлар: 1:0 – 35, Жамбули Жигаури (Олексий Шебетун), 1:1 – 76, Александре Андроникашвили, 2:1 – 80, Ислом Кенжабоев (Алишер Шукуров)
"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (9.Шаҳзод Туропов, 86), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Олексий Шебетун (70.Шоҳруз Норхонов, 82), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров, 20.Бобомурод Бозоров (4.Илҳомжон Ваҳобов, 82), 23.Самандар Шукуруллаев, 31.Жамбули Жигаури, 34.Григол Чабрадзе (14.Алишер Шукуров, 57), 79.Диёр Раҳматуллаев.
Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 30.Озодбек Мўйдинов, 41.Бекзод Шарипов, 44.Ғиёсжон Ризақулов.
"Андижон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Игорь Голбан, 6.Александре Андроникашвили, 8.Жамшид Болтабоев (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 61), 9.Имеда Ашортия (22.Усмонали Исмоналиев, 87), 10.Драган Черан, 15.Неманья Чаласан, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Дониёр Абдуманнопов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 27.Мартин Боакье, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 3.Иброҳим Йўлдошев, 18.Дамир Темиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, Сайфиддин Содиқов.
Огоҳлантиришлар: Жамбули Жигаури (27), Ҳумоюнмирзо Иминов (63), Бобомурод Бозоров (65), Алишер Шукуров (75), Ислом Тўхтахўжаев (85), Асрор Ғофуров (90+6)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+6. Исмоналиевнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ.
90+6. Асрор Ғофуров вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.
90+5. Иминовнинг жаримадан узатмасидан сўнг Андроникашвили бош билан зарба йўллади. Раҳматов ўз ўрнида.
90+2. "Қизилқум" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
87. "Андижон"да ўзгариш.
86. "Қизилқум"да ўзгариш.
85. Тўхтахўжаев рақибига тирсаги билан зарба бергани учун огоҳлантирилди.
84. Иминовнинг зарбасидан сўнг меҳмонлар бурчак тўпи ишлади.
82. "Қизилқум"да икки ўзгариш.
80. ГОЛ! "Қизилқум" тезкор жавоб қайтарди. Бурчак узатмасидан қайтган тўпни "Қизилқум" сардори Ислом Кенжабоев рақиб дарвозасига жойлади!
76. ГОЛ! Александре Андроникашвили жарима зарбасидан "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди! "Андижон" футболчисининг зарбаси дастлаб тўсинга, сўнгра дарвозабонга тегди ва тўрга бориб тушди!
75. Шукуров сариқ карточка билан жазолнади. Меҳмонларда стандарт вазият.
65. Бозоров Боакени қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди.
63. Иминов Жигаурини қўполлик эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.
61. "Андижон"да ўзгариш.
57. Маҳамаджоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ.
57. "Қизилқум"да ўзгариш.
50. Чаласаннинг зарбасидан сўнг Раҳматуллаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
48. Чабрадзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Андижон"да битта ўзгариш.
Тайм якунланди.
45+3. Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси рекошет ҳосил қилиб, рақиб дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини Маҳамаджонов зарарсизлантирди.
44. Ашортианинг зарбаси йўлини Шукуруллаев тусди. Бурчак зарбаси.
43. Абдуманнопов ўйиндан ташқари ҳолатда.
38. Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
35. ГОЛ! Жигаури 25-30 метр масофадан рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!
34. Боакенинг пасидан сўнг Абдуманнопов жарима майдонида чап оёқда ноаниқ зарба йўллади.
32. Чабрадзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қоидабузарликлар: 4-5
27. Эфир тикланди. Жигаури Черанга нисбатан қўполлик учун огоҳлантирилди.
Трансляцияда узилиш содир бўлди.
21. Кумбуровичга тиббий ёрдам кўрсатилди.
20. Ашортиа офсайдда қолди. Офсайдлар: 0-2
19. Шаҳзод Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
19. Марказда Чабрадзе йиқитилди. Қоидабузарликлар: 3-3.
17. Черандан узатма қабул қилган Боаке ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
15. "Андижон"нинг стандарт вазияти Андроникашвилининг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
13. Маҳамаджоновнинг чап қанотдан узатмасини Раҳматов эгаллади.
6. Кенжабоев марказ бўйлаб олдинга югуриб, икки рақибини ортда қолдирди ва чап қанотдаги Диёр Раҳматуллаевга пас берди, аммо Голбан ишончли ҳаракат қилиб, тўпни "Қизилқум" футболчисидан майдонни тарк этишини таъминлади.
Илк турдан сўнг турнир жадвалида "Қизилқум" 14, "Андижон" эса 1-ўринда бормоқда.
1. Ўйин бошланди. "Қизилқум" қизил, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии
Гол урмаса очко ололмаслигини тушунтирдимикин Бабаян.
Буларни тўпни худдики ютаётгандек бемалол ошириб юришини қаранг
5 таликка умид хам йўқ шекилли