RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  163 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида Новости

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида

"Торино"нинг А Серия 31-тури доирасида "Рома" устидан қозонган ғалабаси тасодиф эмас.

Италия футболи мухлислари яхши билишади: Марко Жампаоло қўл остидаги "Торино"нинг қандай муаммоси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Буқалар ўйин давомида устунликни сақлаб қололмай қийналардилар. Жамоа ҳисобда олдинда бораётган 5 учрашувида мағлубиятга учраган ва яна 4 бор —  дуранг қайд этган.

Шу йилниг январь ойида жамоага Давиде Никола келди ва барчаси тубдан ўзгариб кетди. Биринчи ўйиндаёқ "Беневенто"га қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган "Торо" якунда мағлуб бўлмади – 2:2. Икки ҳафта ўтиб, "Аталанта"га 0:3 ютқазаётган бир вазиятда – 3:3 қайд этилди. "Сассуоло" билан 0:2 финал ҳуштаги чалинганида 3:2 ҳолига келтирилди. Никола билан "Торино" тўрт бор ҳисобда ортда қолаётиб, бир очкога эга чиқди ва яна икки марта иродали ғалабани тантана қилди. Тунда "Рома"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва танаффусга римликлар 1:0 ҳисобида олдинда чиқиб кетишди, якуний ҳисоб — 3:1.

Хўш, Давиде Никола нимани ўзгартирди? 


"Рома" билан ўйин олдидан у барчаси оптимизмда эканлигини айтди. "Дунё оптимистларники, пессимистлар – шунчаки томошабин. Гап, оптимистлар қийинчилик нималигини билмаслигида эмас. Шунчаки уларга иштиёқ билан ишлаш ва ўсишга ҳаракат қилиш етишмайди".

Жампаоло "Торино"сида 18 учрашувдан кейин 13 очко бор эди, Никола билан – 12 турда 17 очко. 

Куни кеча "Кальяри" ўз ўйинини ўтказиб, "Торино"га яқинлашиб олганди, лекин "Рома" устидан қозонилган ғалабадан кейин "буқалар" йўқотилган очколар бўйича 13-ўринда.

Одатда бор эътибор топ жамоаларга қаратилади ва "Торино" каби клублар, қандай ўзгаришлар қилса ҳам одатда футбол жамоатчилиги нигоҳидан четда қолади. Бироқ "Торино" каби клубларда ҳам жуда қизиқ, мухлислик қилишга лойиқ вазиятлар рўй бериб туради. Назаримизда, аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ.   


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика