RU

Последние новости

22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  5 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  7 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  15 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида Новости

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида

"Торино"нинг А Серия 31-тури доирасида "Рома" устидан қозонган ғалабаси тасодиф эмас.

Италия футболи мухлислари яхши билишади: Марко Жампаоло қўл остидаги "Торино"нинг қандай муаммоси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Буқалар ўйин давомида устунликни сақлаб қололмай қийналардилар. Жамоа ҳисобда олдинда бораётган 5 учрашувида мағлубиятга учраган ва яна 4 бор —  дуранг қайд этган.

Шу йилниг январь ойида жамоага Давиде Никола келди ва барчаси тубдан ўзгариб кетди. Биринчи ўйиндаёқ "Беневенто"га қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган "Торо" якунда мағлуб бўлмади – 2:2. Икки ҳафта ўтиб, "Аталанта"га 0:3 ютқазаётган бир вазиятда – 3:3 қайд этилди. "Сассуоло" билан 0:2 финал ҳуштаги чалинганида 3:2 ҳолига келтирилди. Никола билан "Торино" тўрт бор ҳисобда ортда қолаётиб, бир очкога эга чиқди ва яна икки марта иродали ғалабани тантана қилди. Тунда "Рома"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва танаффусга римликлар 1:0 ҳисобида олдинда чиқиб кетишди, якуний ҳисоб — 3:1.

Хўш, Давиде Никола нимани ўзгартирди? 


"Рома" билан ўйин олдидан у барчаси оптимизмда эканлигини айтди. "Дунё оптимистларники, пессимистлар – шунчаки томошабин. Гап, оптимистлар қийинчилик нималигини билмаслигида эмас. Шунчаки уларга иштиёқ билан ишлаш ва ўсишга ҳаракат қилиш етишмайди".

Жампаоло "Торино"сида 18 учрашувдан кейин 13 очко бор эди, Никола билан – 12 турда 17 очко. 

Куни кеча "Кальяри" ўз ўйинини ўтказиб, "Торино"га яқинлашиб олганди, лекин "Рома" устидан қозонилган ғалабадан кейин "буқалар" йўқотилган очколар бўйича 13-ўринда.

Одатда бор эътибор топ жамоаларга қаратилади ва "Торино" каби клублар, қандай ўзгаришлар қилса ҳам одатда футбол жамоатчилиги нигоҳидан четда қолади. Бироқ "Торино" каби клубларда ҳам жуда қизиқ, мухлислик қилишга лойиқ вазиятлар рўй бериб туради. Назаримизда, аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ.   


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика