RU

Последние новости

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  4 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   18 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

Қисқа форматда: А Серия 21-тур превьюси Новости

Қисқа форматда: А Серия 21-тур превьюси

Тез орада Италия А Серияси 21-тур ўйинлари бошланади.

"Рома" — "Верона"

Де Россининг дебют ўйинида нима қилиши жуда қизиқ. Дибаланинг майдонга чиқиши мумкинлиги жуда яхши, аммо "Рома"да йўқотишлар ҳам етарли, Манчини ва Кристантенинг дисквалификацияси сабаб мудофаа марказида Льоренте-Хойзен боғлами бўлиши аниқ, майдон марказига эса Бове чиқиши керак. Баронега ҳавас қилиб бўлмайди, кадрлар муаммосини ҳисобга олсак таркибга ёшлардан ўйинчи чақириш керак, шунингдек Дуда ва Кополланинг дисквалификацияси ҳам ортиқчалик қилиб турибди.

"Верона" ўтган гал 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди, аммо буни ҳозир тасаввур қилиш қийин. "Рома"да мураббий ўзгаришидан сўнг иштиёқ яхшироқ бўлиши керак, бундан ташқари улар уйда ўйнашмоқда, "Верона" эса ўша ўйин билан солиштирганда жуда ҳам ўзгарган. Уларнинг "бўрилар" ҳужумини тўхтатиб қолишларига ишониш қийин, айниқса ҳозирга ҳолатда.


"Удинезе" — "Милан"

Семедо ва Бийол ҳали ҳам тикланмоқда, шунингдек Деулофеунинг мадйонга қайтиши ҳам кечикмоқда. Ҳужумда яна Луккага ишонч билдирилади, унга ортдан Перейра кўмаклашади. Жиру бир ҳафтада касалликдан тузалиб тикланди ва Пиоли ҳужумда ўзгартириш қилишига тўғри келмайди. Флоренци ўйнаши мумкин, аммо асосий таркибда тушиш эҳтимоли кам. Умуман олганда, "Милан" таркибида сюрпризлар кутмаса ҳам бўлади.

"Удинезе" ўтган сафар 1-0 ҳисобида ғалаба қозонганди, шу сабаб "Милан" албатта Удинега реванш учун боради. "Қизил-қоралар"нинг фаворит эканликлари мантиқан тўғри. "Милан"нинг ҳозирги формаси яхши ва А Сериядаги сўнгги 3та ўйинда 3тадан кам гол урмаяпти. Аммо, "россонери"ларга бу ерда осон бўлмайди, "Удинезе"нинг ўзининг ҳолати ҳам яхши, шундай экан жанговар ўйин кутиш мумкин.


"Фрозиноне" — "Кальяри"

Маркицца бу ўйинда аниқ майдонга тушмайди, Чуни ва Монтресснинг эса тушиш эҳтимоли бор. Сўнгги муваффақиятсизликларни ҳисобга олганда ҳам Ди Франческонинг ниманидир ўзгартириш эҳтимоли кам, шундай экан ҳужумда Харруи-Чеддиру-Суле триосига ишонч билдирилади. "Кальяри"нинг бир неча нафар ўйинчилари турли сабабларга кўра сафда эмас, аммо Раньери учун кичик шамоллашдан сўнг Виоланинг тезда қайтиши яхши янгиликдир. Шунингдек, жароҳатдан қутулган Шомуродовнинг сафга қайтиш эҳтимоли бор, аммо Раньери унга тўлиқ тикланиши учун яна бир ҳафта бериши мумкин.

Жамоалар илк даврада "Кальяри" уйда 4-3 ҳисобида ғалабани илиб кетганда ҳақиқий драмани тақдим этишганди. Ҳозирда фаворит "Фрозиноне", барибир "оролликлар" меҳмонда уйдагидек ҳаракат қила олишмаяпти, "шерлар" эса таваккал қилишлари керак. "Кальяри" айнан шунда рақибини ушлашга ҳаракат қилади, шундай экан баҳс қизиқарли ўтади.


"Салернитана" — "Женоа"

"Салернитана"да таркиб билан боғлиқ муаммо бор, шундай экан Башич ва Заноли каби янги ўйинчилар асосий таркибда тушишлари керак. Ҳужумда одатий Чуна-Сими дуэти, уларга Кандрева ёрдам беради. Де Винтер дисквалификация қилинган, Торсби ва Экубан жароҳат олган, умуман олганда "Женоа" жанговар ҳолатда ва ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли кам. Ҳужумда яна Гудмундсон ва Реттеги тушади, мудофаада эса Вольякко янада яхшироқ қўним топади.

"Женоа" илк даврада уйида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиқарлиси, "грифонлар" ҳозир ҳам Салернога фаворит мақомида йўл олишмоқда. "Салернитана"да таркиб билан боғлиқ жиддий муаммолар бор, захира ўриндиғида Филиппо Инзагисиз ҳам қийин бўлади. Аммо, "грифонлар" хотиржам бўлишлари керакмас, рақиб ўз уйида охиригача курашади, осон сафар бўлмаслиги эса аниқ.


"Лечче" — "Ювентус"

Сансоне ва Дермарку катта эҳтимол билан тикланишга улгурмайди, шунингдек Африка миллатлар кубогида ўйнаётган 3 ўйинчи ҳисобига "оловранглар"да таркиб билан муаммо кузатилиши мумкин. Эҳтимол Роберто Д'Аверса қандайдир экспериментларга бормас ва "Лацио"га қарши ўйнаган таркибни туширар. Таркибга дисквалификациядан сўнг Гатти ва Маккени қайтиши керак, Аллегри ҳужумда яна Кьеза-Влахович жуфтлигини ўйнатиши мумкин, бундан ташқари итальян яхши форма йиғиб олди ва буни ўтган ўйинда захирадан ажойиб тарзда ўйинга қўшилгани билан исботлади.

"Ювентус" илк даврада ўз уйидаги зерикарли ўйинда 1-0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Эндиликда "кекса синьора" меҳмонда ғалабага эришишга умид қилади ва менимча ўйин анча қизиқ ўтиши мумкин. "Ювентус" ҳозирда темпга тушиб олди ва "Лечче"га жуда қийин бўлади.


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика