RU

Последние новости

12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  18 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью Новости

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью

Ўзбекистон футзал терма жамоа жамоаси 23 мартдан 3 апрелга қадар Қувайт мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

Мусобақага қадар пухта тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда. Хусусан шу ойнинг бошида Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказган футзалчиларимиз йиғиннинг навбатдаги қисмини пойтахтимизда давом эттиришди ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон термалари билан ўзаро куч синашишди. Ортда қолган йиғин хусусида терма жамоамизнинг тажрибали ўйинчиси Даврон Чориевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

-  Аввало Тошкентда ўтган йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари билан кечган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди?

- Тошкентда ўтказган йиғин ва ташкил этилган ўртоқлик учрашувлари бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Чунки мазкур ўйинларда ёш футзалчилар ҳам иштирок этишди. Ҳаммамиз учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. 

- Қирғизистон билан Олмалиқда ўтган биринчи ўртоқлик учрашувида нима учундир терма жамоамиз қийналгандек таассурот қолдирди. Хато ва камчиликлар кўринди...

- Нафақат Қирғизистон балки Тожикистон билан баҳсда ҳам хато ва камчиликларимиз борлиги сезилди. Менинг ўйлашимча таркибимизни кўпроқ ўзгартириб ўйнаганимиз сабаб бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолат яхши. Боиси расмий учрашувларда жароҳатлар, турли вазиятлар юз берадиган бўлса таркибда ўзгариш қилишга эҳтиёж сезилади. 

- Билишимизга қараганда машғулотларда жисмоний юкламалар кўп берилаётган экан. Лекин Осиё чемпионатида бунинг самарасини кўрамиз деган умиддамиз. 2016 йил Хосе Мария Мендес мураббийлигида Тошкентдаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлган эди...

- 2016 йилги Осиё чемпионатига адашмасам 8 ой тайёргарлик кўрган эдик. Кўп ўртоқлик ўйинларида иштирок этганмиз. Эрон, Қозоғистон, Испания, Португалия каби термалар билан беллашганмиз. Қисқа қилиб айтганда жаҳон даражасидаги термалар ўртоқлик учрашувида рақиблик қилган. Бу йил эса пандемия барча соҳалар қатори футзалга ҳам катта таъсир қилди. Аста-секинлик билан барчаси жойига тушади, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Эрон ҳақида гап борар экан октябрь ойида бу юрт футзал терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ҳар икки баҳсда ҳам футзалчиларимиз тенгма-тенг ҳаракат қилишди ва ютиш мумкинлигини ҳам исботлай олишди. Бу нарса ёш футзалчиларга ўз кучига бўлган ишончни ортишига ёрдам берадими?

- Эрон каби яхши савиядаги жамоаларга қарши тўп тепишнинг ижобий томонлари ҳам бор. Боиси бунда тажриба ва малака янада ортади. 

- Ҳар бир йиғинда янги номларни, ёш футзалчиларни учратмоқдамиз. Уларнинг терма жамоага ва ички муҳитга мослашиб кетиши қийин кечмаяптими? Мухлислар эса Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов каби номдор ўйинчиларга ўрганиб қолганди...

- Ёш футзалчилар тез чиқишиб кетишмоқда. Ички муҳитда эса муаммо йўқ деб бемалол айта оламан.

- Марокаш йиғини қайсидир маънода терма жамоамиз учун янгилик бўлди. Хўш, Марокаш билан ўйин жамоага нима берди?

- Ҳа, Африка қитъаси вакили биз учун ўзига хос янгилик эди. Марокаш терма жамоаси билан илк бор тўқнаш келдик. Рақиб кутилмаган ўйин услубида бизга қарши ўйнади, таркибидаги футболчилар ҳам юқори даражада асосан Европа клубларида тўп тепади. Бу эса албатта ўз сўзини айтди.      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика