Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"
30 авг 22:00
Новости
Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"
"CAFA Nations Cup-2025" турнири доирасидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб "Жар" стадионида Қирғизистон ва Туркманистон тўқнаш келди (1:1). Учрашувдан сўнг Қирғизистон терма жамоаси устози Урмат Абдукаимов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи ўринда йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Бугун қайсидир маънода ҳаво ҳарорати тезкор футбол кўрсатишга тўсқинлик қилди. Фикримча, биз кўпроқ ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Айрим вазиятларда аниқлик ва омад етишмади. Рақиб стандартларда яхши ҳаракат қилди, биз бунга тайёр эдик. Шунга қарамай стандарт уларда асосий қурол бўлиб хизмат қилди.
Айтганимдек тезкорлик камлик қилди. Иккинчидан майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга жавоб бермади. Тўп сакраб кетаверди. Бир тепар ўйнашда муаммоларга дуч келдик",- дейди Урмат Абдукаимов.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии