RU

Последние новости

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  2 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Қирғиз Республикаси U-20 устози: "Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ" Новости

Қирғиз Республикаси U-20 устози: "Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ"

Қирғиз Республикаси U-20 бош мураббийи Максим Лисицин 1-тур доирасидаги Саудия Арабистонига қарши беллашув олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман, лекин мураббий сифатида ҳар доим ўйинчиларимдан кўпроқ нарса кутаман.

Бундай катта мусобақаларда яхши атмотсфера ва маҳаллий аҳоли томонидан катта қизиқиш бўлади, жамоалар эса бунга жавобан яхши ва сифатли ўйин курсатиб бериши керак", – дея гап бошлади Лисицин. 

Сўнгги йилларда қирғиз футболи ривожланяпти. Мутахассис сифатида фикрингиз қандай?

- Мен Қирғиз Республикасига келганимдан бери футбол анча ривожланди, айниқса, ёшлар футболи анча ўсди. Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ.

- Қирғизистонлик ўйиничиларда Саудия Арабистони каби кучли рақибларга қарши учрашувда босим бўладими?

Ҳар бир жамоага ҳурмат билан ёндашамиз, айниқса, гуруҳдошларимиз кучли ва жаҳон футболида ҳам ўз номига эга. Биз рақибларимз нималарга қодир эканлигини биламиз, уларнинг таркиби кучли, лекин биз хам турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйин ким кучли эканлигини аниқлаб беради.

- Ушбу мусоқабадаги рақиблар даражасини ҳисобга олган ҳолда, жамоангиз муваффақиятли иштирокининг эҳтимоли қандай?

- Бизга баҳони раҳбарият беради, биз эса қўлимиздан келганча яхши иштирок этишимиз керак. Мен ҳар доим жамоам олдига энг катта мақсадларни қўяман ва биз ушбу мақсадга эришиш учун ҳаракат қиламиз. 

Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга қўшни давлат саналади. Эртанги учрашувда иқлим, қўшничилик устунлик берадими?

- Мен бу нарсага ишонгим келяпти, лекин фикримча, бундай катта турнирларда кичик нарсалар аҳамиятсиз. Кучлилар ғалаба қозонади, бунга иқлим ва қолган жиҳатларнинг алоқаси бўлмайди.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Саудия Арабистони – Қирғиз Республикаси учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 17:00 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика