RU

Последние новости

16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  5 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11

Қибрайда футзал бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди Новости

Қибрайда футзал бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди

Теги :  Футзал
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган БЎСМнинг залида футзал бўйича БЎСМ ва ИБЎСМ жамоалари ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Етти жамоа иштирок этган мусобақада 2006 йилда туғилган болалар ғолиблик учун кураш олиб борди. Иштирокчилар икки гуруҳга ажратилди. Ўз гуруҳларида 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олди.

Ярим финал учрашувларида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган Олмазор туманида жойлашган БЎСМ-2 жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидан ташриф буюрган БЎСМ тарбияланувчиларини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Иккинчи ярим финалда қўшнилар ўзаро куч синашди. Бу беллашувда ҳам йирик ҳисоб қайд этилди. Арсаной туманида (Жиззах вилояти) жойлашган БЎСМ тарбияланувчилари Мирзабод туманидан (Сирдарё вилояти) ташриф буюрган тенгдошларини таслим этишди.

Ярим финалда мағлубиятга учраган Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти жамоалари автоматик равишда учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар эса, финал ўйинида майдонга чиқишди. Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти жамоалари ўртасидаги учрашув анча қизиқарли кечди. Жиззахлик болалар ҳар бир бўлимда биттадан гол уриб, мусобақа ғолибига айланди. Ўйинда дубл муаллифига айланган Наврўз Мамадуллаев якунда турнир тўпурари бўлди.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
«А» гуруҳи
1-тур. 2 май (пайшанба)

Тошкент вил. – Фарғона вил. – 8:8
Тошкент шаҳ. – Жиззах вил. – 4:3

2-тур. 3 май (жума)
Фарғона вил. – Жиззах вил. – 2:4
Тошкент вил. – Тошкент шаҳ. – 3:6

3-тур. 4 май (шанба)
Тошкент шаҳ. – Фарғона вил. – 3:2
Жиззах вил. – Тошкент вил. – 8:3


Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Тошкент шаҳри

3

3

0

0

13-8

9

2

Жиззах вилояти

3

2

0

1

15-9

6

3

Фарғона вилояти

3

0

1

2

12-15

1

4

Тошкент вилояти

3

0

1

2

14-22

1


«Б» гуруҳи
1-тур. 2 май (пайшанба)

Сирдарё вил. – Андижон вил. – 6:1

2-тур. 3 май (жума)
Қорақалпоғистон Рес. – Сирдарё вил. – 3:4

3-тур. 4 май (шанба)

Андижон вил. – Қорақалпоғистон Рес. – 2:5

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Сирдарё вилояти

2

2

0

0

10-4

6

2

Қорақалпоғистон Республикаси

2

1

0

1

8-6

3

3

Андижон вилояти

2

0

0

2

3-11

0


ЯРИМ ФИНАЛ
5 май (якшанба)
Тошкент шаҳри – Қорақалпоғистон Республикаси – 7:1
Голлар:
Саидбилол Йўлдошев (4та), Достон Рихсибоев (2та), Нодир Зокиров – Обод Ортиқбоев.

Жиззах вилояти – Сирдарё вилояти – 5:1
Голлар:
Рўзимурод Умаров (2та), Наврўз Исматуллаев (2та), Самандар Исматуллаев – Д.Ҳасанов.

ФИНАЛ
6 май (душанба)
ТОШКЕНТ шаҳри – ЖИЗЗАХ вилояти – 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: Искандар Зоитов, Азизбек Каримов, Иброҳим Жўраев.
«Тошкент
»: Суннат Ҳакимов, Достон Рихсибоев, Бобур Файзуллаев, Нодир Зокиров, Саидбилол Йўлдошев.
Захирадагилар: Абдулазиз Мирҳакимов, Фахриддин Мадаминов, Акбар Раҳимбердиев, Умиджон Атоев, Беҳзод Собитжонов, Мирсаид Аҳмедов, Бурхон Азизхонов, Мирҳаёт Илёсов, Санжар Нусратуллаев.
«Жиззах»: Жасур Ўнгаров, Наврўз Мамадуллаев, Самандар Исматуллаев, Абдували Абдурашидов, Рўзимурод Умаров.
Захира: Абдураҳим Рустамов.
Голлар: Наврўз Мамадуллаев (2та).

Энг… Энг… Энг…

Тўпурар – Наврўз Мамадуллаев (Жиззах вилояти)
Энг яхши ўйинчи - Саидбилол Йўлдошев (Тошкент шаҳри)
Энг яхши дарвазабон – Одил Ортиқбоев (Қорақалпоғистон Республикаси)
Энг яхши ҳужумчи – Жавоҳир Эрмаматов (Сирдарё вилояти)


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика