RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

ҚФФга қойил! Новости

ҚФФга қойил!

Бугун одамнинг кўнглини хира қиладиган воқеа рўй берди.

Эктор Купер билан ўтказилган матбуот анжуманидан кейин баъзи мухлислар сайтимиз вакилларини ўртага олиб роса "эзғилашга" ҳаракат қилишди. Эмишки, сайт ўзбек футболига қарши экан, чунки мухлислардан бири томонидан берилган савол шундай бўлди: "Чемпионат.Азия" ўзбек футболига қаршими?"

Мен бошида нима гап-сўзлигини тушунмадим. Яқинроқ бориб билсам, гап сайтда чиқадиган хабарлар остига қолдириладиган "комент" (яъни фикрлар) ҳақида бораётган экан. Тўғриси ўзим ҳам шу сайтда ишлаб "коментчилик"ни унча тушунмайман. Билганим шуки, плюс йиғадиган фикрлар тепага чиқади, минус босилганлари пастга тушади.

Хуллас шунинг дастидан мухлислар билан озгина тортишиб олдик. Аммо иш бор жойда тортишув ҳам бўлиб туради, бундан ваҳима қилиш керак эмас. Футболда ишлайдиган журналист борки доим мухлислар билан ҳам ҳисоблашиб юришга мажбур. Мухлислар журналистлар билан баҳслашишни, қайсидир мавзу устида тортишишни ёқтиради. Буни тўғри қабул қилиш керак, чунки улар мухлис.

Аслида бўлиб ўтган воқеа ҳақида ёзмасам ҳам бўларди. Аммо ён қўшнимиз Қирғизистон футбол федерацияси томонидан ташкил этилган ажойиб бир тадбир суратларини кўриб ўзимиздаги ҳолат билан солиштирдим. Хуллас бугун ҚФФ (Қирғизистон футбол федерацияси) ажойиб ишга қўл урди. Уларнинг миллий терма жамоаси бугун тунда йиғин ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетар экан.

Шу боис кетиш олдидан терма жамоа футболчилари ҳамда мухлислар ўртасида "Бишкек парк" савдо марказида ўзига хос қувноқ учрашув ташкил қилинди. Бунда футболчилар тадбирга ташриф буюрган мухлисларга дастхат улашиб, совғалар беришган. Ўз навбатида мухлислар ҳам Осиё Кубоги олдидан МТЖга омад тилаб, ўзлари ёқтирган футболчилар билан эсдалик суратга тушишди. Хуллас, тадбир қандай ўтганини мақола тагидаги суратлардан ҳам кўрсангиз бўлади. ҚФФ Осиё Кубоги-2019 олдидан мухлислар учун яхши тадбир ўйлаб топибди.

Бугун шуни билдикки, Эктор Купер билан ўтказилган матбуот анжумани Осиё Кубогига қадар охиргиси экан. То мусобақа бошлангунча бошқа бўлмаскан Шу боис очиқ мулоқот тарзида ўтади дейилган савол-жавоб узоғи 45 дақиқа давом этди. Мен очиқ мулоқот дейилганда ҳеч бўлмаса бир ярим - икки соатни тушунгандим. Хуллас савол берган битта саволини бериб қолди, беролмаган армонда қолди. Билишимча, энди Купер шу билан ОАВ ходимларига 8 январь куни интервью беради. Чунки 9 январда расмий ўйинимиз бор.

ЎФА матбуот хизмати шунингдек, матбуот анжуманига келган мухлисларга ҳам сўз берди. Мухлислар савол ва мурожаат билан Куперга юзланишди. Мана шу камтаргина йўл билан терма жамоамизга Осиё чемпионатида омад ёр бўлиши тиланди. Энди битта савол туғилади: биз ҳам терма жамоани БААга тантанали кузатиб қўйиш маросимини қилсак бўлармиди? Чунки ҳозирги пайтда футболчиларга далда ва қўллаб-қувватлаш ҳар доимгидан кўпроқ керак. Агар бўлади дейилса қачон? Агар йўқ дейишса, бу ҳам ҳайрон қолдирмайди, чунки ўрганиб қолганмиз.

Бу кетишда терма жамоа Осиё Кубогига қачон йўл олишини доимгидек биров билиб биров билмай қолади. Боради ўйнайди, қайсидир босқичга чиқиб кейин яна қайтади. Ахир уларнинг иши футбол ўйнаш, улар майдонга чиқиб тўп тепишлари керак. Ютса олқишлаймиз, ютмаса сўкамиз. Неча йиллардан бери шу аҳвол. Лекин биз дастхат-маросими ўтказмаймиз, мухлислар ўз севимли футболчилари билан расм тушишларига шароит қилиб бермаймиз, биз терма жамоани иложи бўлса фақат узоқлаштирамиз.

Керак бўлса, ҳар кунги машғулот ёпиқ бўлади, бош мураббий матбуот анжуманидан бошқа пайт интервью беришни истамайди. Футболчилар машғулот тугаши билан автобусга чиқиб кетади. Матбуот хизмати МТЖни ОАВ "ҳужумидан" қўриқлаб юради. Ҳеч ким қаттиқ гапириши керак эмас. Доим жиддий ва камгап бўлишимиз керак.

Мана, ҚФФ мухлислар билан ишлаш қандай бўлишини кўрсатиб берди. ЎФА (ПФЛ ҳам) мухлислар билан зўр ишлаш кераклигини нуқул клублардан талаб қилади. Лекин зўр ишлаш деганда нимани тушуниш керак? ЎФА мухлислар билан ишлаш мана бундай бўпти деб бу борада мастер-класс кўрсатиб бера оладими?

Х.Холиқов.

Қуйида ҚФФ тадбиридан фотосуратларни келтириб ўтамиз

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика