RU

Последние новости

00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 00:21ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Интер", ПСЖ – "Ньюкасл" ва бошқа эътиборли учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  1 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  7 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  7 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  38

ҚФФ: "Энг яхшилар муносиб тақдирланди" Новости

ҚФФ: "Энг яхшилар муносиб тақдирланди"

Қашқадарё вилоят футбол федерацияси йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимини ўтказди. Ўзбекистон футболини қўллаб қувватлаш жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирни таниқли футбол шарҳловчиси Ҳусан Темиров олиб борди.
Воҳа футболи жонкуярларини тақдирлаш тадбирини Вилоят футбол федерацияси вице президенти Норқул Даминов очиб берди.

Дастлаб, федерация тақвим режасига асосан ўтказилган мусобақалар совриндорлари тақдирланишди. “Олтин куз” турнири “В” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган “Бинокор” жамоасига кумуш медаллар топширилди. Биринчи ўринни эгаллаган Ғузорнинг “Оқ олтин” жамоасига  диплом, медаллар ва кубок топширилди.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида ўтказилган турнир совриндорлари—Касби БЎФМ(2 ўрин) ва Қамаши БЎСМ(1 ўрин) жамоаларига медаллар ва кубок топширилгач, Республика мусобақаларида муносиб иштирок этган мини футбол жамоаси — “Дўстлик АИН” вакилига диплом ва эсдалик совғаси топширилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ғайрат Жавлиев сўзга чиқиб, барча футбол аҳлини якунланган йил ютуқлари билан табриклаб, келгусида Республика ва Осиё миқёсида янада катта зафарлар тилади. Шунингдек Олий лига, биринчи лига мураббий ва футболчиларидан энг яхшиларга совға ва дипломларни топширди. Қашқадарё футбол федерацияси талқини бўйича энг яхши мураббий номинациясини бир йўла тўрт мураббий қўлга киритди(Рўзиқул Бердиев, Александр Хомяков, Мухтор Қурбонов, Вали Келдиев)

Футболчилар:

Энг яхши ҳужумчи:  Зоҳир Қўзибоев

Энг яхши ярим ҳимоячи:  Артур Геворкян

Энг яхши ҳимоячи:  Жамол Отақулов

Энг яхши дарвозабон:  Элдор Суюнов

Энг яхши матбуот котиби: Азиз Нурий

Энг яхши телемухбир:  Ҳусан Темиров

Шундан сўнг Банклар ўртасидаги ва Фахрийлар ўртасидаги вилоят биринчилиги ғолиблари тақдирланишди. Банклар ўртасидаги турнирда 14 жамоа иштирок этган бўлса, иккинчи ўринни “Халқ банки” жамоаси, бош совринни “Траст банк” жамоаси қўлга киритди. Фахрийлар ўртасида иккинчи ўрин Қарши туман жамоасига ва биринчи ўрин Ғузор туман жамоасига насиб қилди.

Республика мусобақасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган Қашқадарё фахрийлар терма жамоасига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Энг яхши туман федерация деб Ғузор туман федерацияси топилди ва диплом билан тақдирланди.

Энг яхши хотин қизлар мураббийси номинацияси бўйича бош соврин Баҳром Норсафаровга топширилди. Шунингдек энг яхши футболчи қизлар ҳам тақдирланишди.

Касаба уюшма жамоалари ўртасидаги турнир ғолиблари “Гиссарнефтгаз”(3 ўрин), “ШГКМ”(2 ўрин), “Муборакнефтгаз”(1 ўрин)га диплом, кубок ва совғалар топширилди.

Навбат Қашқадарё вилоят футбол федерациясининг асосий мусобақаси Иккинчи лиганинг энг муносибларини тақдирлашга етиб келди.

Қуйидаги номинациялар бўйича энг яхшилар тақдирланишди:

Умидли ёш ҳакамлар:  Зуфар Элибоев, Комил Расулов

Энг яхши қанот ҳакамлари:  Фарҳод Усмонов, Артём Калинин

Энг яхши бош ҳакамлар:   Найим Қосимов, Жанон Ҳамидов

Энг яхши назоратчи ҳакамлар:  Константин Смирнов, Шуҳрат Игамбердиев

“Ҳалол ўйин” номинацияси - “Аланга2”

Энг тартибли жамоа - “Бинокор”

Энг яхши болалар мураббийи - Шербек Юлдошев(“Нефтчи”)

Энг яхши лига мураббийи - Баҳодир Шоймардонов(“ШўртанФМ”)

Энг яхши дарвозабон: Акбар Абраев (“МашъалФМ”)

Энг яхши ҳимоячи -  Фаррух Абдусаломов (“Насаф 99”)

Энг яхши ярим ҳимоячи - Жасур Холтўраев (“ШўртанФМ”)

Энг яхши ҳужумчи - Сирож Еттибоев(“Насаф 99”)

Тўпурар - Бобур Абдухолиқов (“Насаф 98”) 22 гол

Учинчи ўрин -  “Шўртан ФМ”

Иккинчи ўрин -  “Насаф 99”

Биринчи ўрин - “Насаф 98”

Қашқадарё иккинчи лигасида қанотларда бош ҳакамларга ёрдам берган Зилола Рахматова,  Дилфуза Рўзиевалар ҳамда фахрий назоратчи ҳакам Иркин Киямовга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

ҚФФ матбуот ходими  Олим ТОЛИПОВ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика