RU

Последние новости

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  0 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  23 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  225 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди Новости

"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди

Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси дарвозабони Шерхан Калмурзага таълим гранти тақдим этилди.

Бу ҳақида Қозоғистон фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Барча спортчилар халқаро стандартларга мувофиқ юқори сифатли таълим олишлари керак. Бу уларнинг нафақат спортда юксак натижаларга эришиши, балки профессионал фаолиятини тугатгандан сўнг, турли соҳаларда ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга қодир, баркамол шахс бўлиб етишишида муҳим роль ўйнайди. Ёш дарвозабон эришган тарихий натижа барча қозоғистонлик ёшлар учун ёрқин ўрнак ҳисобланади", — деди Қозоғистон фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек.

Калмурза эндигина 18 ёшда ва аслида клубнинг учинчи голкипери ҳисобланади. Бироқ жамоадошларининг жароҳати сабабли Чемпионлар Лигасида дебют қилишга муваффақ бўлди. Голкипер Португалиянинг "Спортинг" (1:4) жамоасига қарши ўйинда пенальти қайтаришга ҳам эришди, шу билан бирга "Реал"га қарши ўтган баҳсда (0:5) йирик мағлубиятга қарамай, ўзини яхши томондан кўрсата олди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"га қарши ўйиндан сўнг Калмурзага автомобиль совға қилганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
07 окт 17:14:44
Habibullo Otamirzayev
Ответ на комментарий пользователя No war
Умуман олганда Кайрат клуби герой,лекин шу бутун Козогистон спорт сайтлари шу дарвозабон билан оввора,Кайраини бошка уйинчилари деярлик эсланмаяпти, кайсидир бойлар хам факат Калмурзага совга беришади, это же не честно
Da bu jamoaviy o'yin
+1   
07 окт 14:06:07
No war
Умуман олганда Кайрат клуби герой,лекин шу бутун Козогистон спорт сайтлари шу дарвозабон билан оввора,Кайраини бошка уйинчилари деярлик эсланмаяпти, кайсидир бойлар хам факат Калмурзага совга беришади, это же не честно
   
07 окт 20:37:58
Abdusalom Mirzayev
Э рака топ Абдуллажон
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика