RU

Последние новости

19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  1 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  24 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  9 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди Новости

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди

Бугун Қозоғистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Қайрат" - "Тараз" баҳси бўлиб ўтди.

1:1 ҳисобида якун топган беллашувда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов 45 дақиқа ҳаракат қилиб, иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Қурбон Бердиев шундай деди:

- Кутганимдек оғир ўйин бўлди. Баъзи футболчиларимиз жароҳат олишди. Алиқулов ўз позициясида ўйнамади. Ёшлар эса умуман олганда ёмон ўйин кўрсатмади. Агар Баньяк сафимизда бўлганида биз бошқача схемада - яъни тўрт нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўлардик. 


- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз ва нима учун алмаштирилди?

- Айтишим мумкинки, ундаги босим ва ҳаяжон сезилиб турди. Жасурда салоҳият жуда юқори, лекин бугун ўз имкониятларини 50 фоиз ҳам кўрсата олмади. Баъзан "йўқолиб" қолди, лекин янада кучли ўйин намойиш эта олишига ишонаман. 

Маълумот учун: Жасур Жалолиддинов аввалги икки турда қайдномага киритилган, бироқ майдонга тушмаганди. 3-турга келиб у Қозоғистон чемпионатидаги дебютини нишонлади. Куйинги баҳсларда моҳир ярим ҳимоячимиздан янада ёрқин ҳаракатлар кутиб қоламиз. 

P.S. "Қайрат" 3та турдан сўнг 7 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика