Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда
14 ноя 14:29
Новости
Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда
"Милан"нинг афсонавий хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич Яқин Шарқ клубларининг эътиборини тортди.
Журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, бир нечта Қатар клублари Модрични сотиб олишга қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони лигаси жамоалари ҳам ярим ҳимоячига эътибор қаратмоқда.
Хабарларга кўра, Модрич ҳозирда тўлиқ эътиборини "Милан"даги фаолиятига қаратмоқда ва унинг келажаги бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.
Хорватиялик хавбек ушбу мавсум "россонери" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у А Серияда гол урган тарихдаги энг ёши катта ярим ҳимоячига айланди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии