RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  745 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  165 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов Новости

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов

"Машъал" жамоаси Про лигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги муборакликлар кеча "Ғиждувон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг "Машъал" устози тайёргарлик жараёнлари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай кетяпти?

- Ўтган мавсумда жамоамизда тўп тепган кўп футболчиларимизни йўқотдик. Ўзаро суҳбатимизда ҳам айтиб ўтдингиз, "Машъал" Ўзбекистонда ўз мавқесига эга жамоа. Бу ном ҳам бизни икки карра ишлашга ундайди. Ҳозирда яна бир нечта футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Таркибни 90-95 фоизга шакллантириб бўлдик, деб ўйлайман. Кам вақт қолганига қарамасдан яна айрим позицияларни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз бирлашиб жамоавий ўйин орқали кўзлаган мақсадимизга эришамиз. 

- 2019 йил "Машъал" айнан сизнинг мураббийлигингизда Суперлигага қайтган эди. Бугунги кунда бу вазифани яна бажаришга тайёрмисиз?

- У даврни кўп эслашни истамайман, чунки футбол битта жойда турмаяпти, ўзгаришлар кўп. 2019 йилгидан кўра Про лигада ҳозир юқори мақсадли жамоалар кўпайган.  Лига қайси форматда бўлса ҳам 4-5 йил олдингидан савия борасида фарқ қиляпти. курашувчан жамоалар сони ошган.  Олдинда бизни қизиқ мавсум кутяпти. 

- "Машъал"ни 15 нафар футболчи тарк этди. Бу ҳолат таркибдаги рақобатга жиддий зарар етказмайдими?

- Ўтган йилгидан ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда Йўқотишлар кўп бўлди. Бир ҳужумчимиз ва ҳимоячимиз "Қўқон-1912"га йўл олди. Таклиф қилган легионерларимиз Африка қитъасидан. Улар ҳам тез киришиб кетади ва барчани мухлисларни хурсанд қилади. 

- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлгансиз ва кўплаб ўйинларда майдонга тушгансиз. Қатардаги Осиё Кубогида терма жамоамиз сизга қандай кўринди?

- Терма жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Олдинги чизиқдаги креатив футболчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Осиё Кубогидан сўнг янги клублар эътиборига тушишди. Бу бир томондан яхши. Лекин биз мусобақада Ҳиндистон ва Таиландни ютганмиз. Уларни аввал ҳам ютганмиз. Қатар билан ўйинда жамоамиз яхши ўйнади. Қайсидир маънода ҳужумга нуқта қўядиган футболчи етишмади. Шундай паллада Шомуродовнинг ўрни билинди. 

- Биз аввал ҳам пенальтилар сериясида зўр бўлмаганмиз. 2004 Баҳрайнга, 2014 Иорданияга, 2019 Австралияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Бу нарса терма жамоамиз руҳиятига сингиб қолмаганми?

- Қатар билан пенальтилар сериясида қисқа вақт устунликка эга бўлиб турган эдик. Яхши имконият юзага келганди. Ўзимизни қўлимизда эди. Қачондир бу анъанага чек қўйиш керак-ку. Қатар биздан руҳан ёки бошқа тарафлама устун, деб ўйламайман. Барибир пенальтилар серияси бу - лотерея. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика