RU

Последние новости

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  2 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  6 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

Қатар кубоги. Рашидов гол урди, "Ал Жайиш" финалга чиқди Новости

Қатар кубоги. Рашидов гол урди, "Ал Жайиш" финалга чиқди

24 ва 25 апрель кунлари Қатар кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар тўқнаш келишди.

Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнади. Унда "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Лаҳвия" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Кеча ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашди. Бу баҳсда "Ал Жайиш" ғолиб бўлди - 3:2. Учрашувдаги биринчи голни айнан Сардор Рашидов урди. Баъзи манбаларда гол рақиб ҳимоячисига автогол сифатида ёзилган. Ўша вазиятда Рашидов бурчак тўпини амалга оширган тўп рақибга тегиб дарвозадан ўрин олди.

Ярим финал ғолиблари 29 апрель куни финалда тўқнаш келишади.

Қатар кубоги. Ярим финал
24 апрель
"Ал Райян" - "Лаҳвия" 1:3
Голлар:
Касерес 86 - Мсакни 50, Мунтари 56, Нам Таэ Хи 75.

25 апрель
"Ал Жайиш" - "Ал Садд" 3:2
Голлар:
Сардор Рашидов 33, Ромариньо 55, Ҳамдаллаҳ 72 - Ҳассан Ҳайдос 36, Муртазо Пуралиганжи 89.

Финал
29 апрель

"Лаҳвия" - "Ал Жайиш"



Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика