RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Қатар ЖЧ-2022дан олдин Араб Кубоги мусобақасини ўтказади Новости

Қатар ЖЧ-2022дан олдин Араб Кубоги мусобақасини ўтказади

Хабарингиз бор, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатар майдонларида бўлиб ўтади.

Лекин унгача Қатар яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади. Гап араб давлатлари ўртасида ташкил этиладиган Араб Кубоги мусобақаси ҳақида боряпти. Кеча Доҳадаги "Katara Opera House"да ушбу мусобақа учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди. 

Қуръа натижалари:

"A" гуруҳи: Қатар, Ироқ, Уммон/Сомали, Баҳрайн/Қувайт

"B" гуруҳи: Тунис, БАА, Сурия, Мавритания/Яман

"C" гуруҳи: Марокаш, Саудия Арабистони, Иордания, Жанубий Судан, Фаластин/Комор ороллари. 

"D" гуруҳи: Жазоир, Миср, Ливан/Джибути, Ливия/Судан.


Жамоаларни гуруҳга бўлаётганда ФИФА рейтингидаги ўринларидан келиб чиқилди. Натижада энг яхши кўрсаткичга эга 9та жамоа тўғридан тўғри гуруҳларга тушди. Қолган 12та жамоа эса ўзаро плей-офф баҳсида майдонга тушади. Мазкур мусобақа шу йилнинг иккинчи ярмида Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган 6та стадионда ташкил этилади.

Плей-офф жуфтликлари:

Уммон - Сомали

Баҳрайн - Қувайт

Мавритания - Яман

Фаластин - Коморо ороллари

Ливан - Джибути

Ливия - Судан

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика