RU

Последние новости

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  1 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Қатар бош мураббийи: "Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имконияти катта мотивация бермоқда" Новости

Қатар бош мураббийи: "Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имконияти катта мотивация бермоқда"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Эрон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин қатарликлар бош мураббийи Маркес Лопес ўз фикрлари билан бўлишди.

"Эронга қарши баҳс биз учун ўта қийин бўлишини сезиб турибмиз. Қисқа вақт ичидаги олтинчи ўйинимиз бўлади. Жисмоний жиҳатдан бу оғир юклама, аммо ҳали ҳам яхши натижадан умид қилиб турибмиз.

Эрон жуда кучли терма жамоа. Осиё кубогида тўқнаш келган бирор жамоанинг кучига паст баҳо бермадик. Эронга қарши табиийки бундай қилмаймиз.

Ярим финал ўйинига катта мотивация билан келмоқдамиз. Чемпионлик ўйинигача бир қадам бор. Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имкониятига эгамиз. Бу нарса бизга катта мотивация беради. 

Эрон термасининг ҳужум чизиғи жуда кучли, айнан шу нарса бизни чўчитмоқда. Рақибнинг ҳужум чизиғини зарарсизлантиришга уриниб кўрамиз.

Ўйинни пенальтилар сериясига олиб бориш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Доим ғалаба учун ўйнаймиз, Эрон билан ҳам шундай бўлади", -дейди Маркес Лопес.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика