RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Қатар бош мураббийи: "Биз янада кучли жамоага айланамиз" Новости

Қатар бош мураббийи: "Биз янада кучли жамоага айланамиз"

Шундай қилиб навбатдаги Осиё Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритиш бу сафар Қатар терма жамоасига насиб этди. Қатар ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпиони бўлди.

Албатта, ўйиндан кейин жамоа бош мурабббийи Феликс Санчеснинг кайфияти ниҳоятда юқори эди. У шубҳасиз катта ишни бажарди. Уни ҳеч иккиланмай Осиё Кубогининг энг яхши мураббийи деса бўлади. 

Қатар мусобақада ўтказган барча ўйинларини ғалаба билан тугатди. Тўплар нисбати 19-1 кўриниш олди. Кеча кўрдикки, ҳатто Япония ҳам бу жамоага қарши ҳеч нарса қила олмади.

Испаниялик мураббий Феликс Санчес ОФК расми сайтига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз бу ерга ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатиш учун келгандик. Осиёнинг энг кучли жамоалари билан тенгма-тенг кураша олишимизни намойиш этиш бош мақсадимиз эди".

"Жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб борди, ҳар бир рақибга қарши ўзимизнинг энг яхши хислатимизни кўрсата олдик. Ўйлайманки, қўлга киритилган ютуқ орқали Қатарни ҳамма ҳурмат қилади. Насиб қилса, жамоа бундан кейин ҳам кучайишда давом этади".

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика