RU

Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақаси старт олди Новости

Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақаси старт олди

Унда асосан ҳокимлик ходимлари майдонда куч синашишади.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси билан, спортнинг футбол тури бўйича карантин қоидалари асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари жамоалари ўртасида “Ҳоким кубоги” мусобақасига старт берилди.

Бу мусобақага барча туман (шаҳар) ҳокимликларидан жами 15 та жамоалар иштирок этишмоқда. Жамоалар қуръа асосида 4 та гуруҳга бўлиб чиқилди.

А гуруҳи:

Қарши шаҳри, Қарши ва Нишон туманлари.

Б гуруҳи:

Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Чироқчи ва Китоб туманлари.

C гуруҳи:

Ғузор, Яккабоғ, Қамаши ва Деҳқонобод туманлари.

Д гуруҳи:

Касби, Косон, Муборак ва Миришкор туманлари.

Мазкур гуруҳларда юқори ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал йўлланмасини қўлга киритади. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 26 сентябрь куни қадар аниқланади ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика