RU

Последние новости

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  1 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  27 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Қашқадарё. Иккинчи лига: 7-тур учрашувлари натижалари Новости

Қашқадарё. Иккинчи лига: 7-тур учрашувлари натижалари

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилоятида Иккинчи лиганинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Қаршининг “Насаф-98” жамоасини қабул қилган Косоннинг “Аланга-2” жамоаси тенг курашларга бой бўлган учрашувда имкониятни бой берди. Шиддатли кечган учрашувнинг биринчи бўлимида “Аланга-2” жамоасида бир қатор имкониятлар юзага келди. Биринчи вазиятда 14-рақамдаги Муслим Сулаймонов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, 11-дақиқада косонликларнинг 11-рақамли футболчиси Камрон Асқаров юзага келган имкониятни кўкка совурди. Учрашувда ҳисоб очилавермагач “Насаф-98” жамоаси мураббийлари таркибда ўзгаришни амалга оширишди. 28-дақиқада Артём Янборисов ўрнига майдонга тушган Орзумурод Ахмедов ўзига гарчи яхши ҳаракат қилган бўлсада, мураббийлар ишончини оқлай олмади ва кейинчалик унинг ўрнига Руслан Нусратуллаев майдонга тушди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини шиддатли ҳужумлар билан бошлаган қаршиликлар 55-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Жарима майдончаси ташқарисида косонлик футболчи “Насаф-98” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Шерзод Рўзиқулов томонидан белгиланган жарима зарбасини Жаҳонгир Қурбонбоев голга айлантира олди. Кейинги дақиқаларда ҳар икки жамоа футболчилари бир қатор ҳужумлар уюштиришган бўлишса-да, якунда ҳисоб ўзгармай қолди.

"Аланга-2″ — "Насаф-98″ — 0:1 (0:0)

07.06.2014. 7-тур. Косон Марказий стадиони. 67 томошабин.

Ҳакамлар
: Шерзод Рўзикулов, Нусрат Ҳалимов, Юнус Ширинов
Назоратчи: Олим Толипов

Гол: Жахонгир Курбонбоев, 55 (0:1)

"Аланга-2″: 28.Иброхим Бобокулов; 21.Миржалол Шарипов; 5.Олимжон Алланов; 3.Эргаш Кодиров; 17.Косим Норчаев; 77.Шерали Субхонов; 19.Сардор Амонуллаев (4.Миржалол Тоиров, 62); 11.Камрон Аскаров; 14.Муслим Сулаймонов (18.Анзор Ахадуллаев, 50); 7.Бекзод Кушмуродов; 9.М. Носиров (15.Ж. Шарофиддинов, 84)
"Насаф-98″: 12.Тўра Садриддинов; 5.Шерзод Насруллаев; 22.Шохрух Сафаров; 20.Самандар Шукруллаев; 18.Сардор Саъдуллаев; 15.Артём Янборисов (19.Орзумурод Ахмедов, 28) (11.Руслан Нусратуллаев, 75); 17.Даврон Тўраев; 8.Жахонгир Курбонбоев; 21.Худойберди Холиков; 9.Рустам Хазраткулов; 7.Бобур Абдухоликов (10.Акмал Олимов, 87)

7-турнинг қолган учрашувлари:
6 июнь

“Насаф-99” – “Нуристон” 5:1
“Шўртан-ФМ” – “Навбаҳор” 4:1
7 июнь
“Ҳисор” – “Шўртан-98” 1:3

“Бинокор” –“А-Кўкдала” учрашуви “Бинокор” жамоаси футболчиларининг Тошкентдаги турнирга кетганлиги сабабли қолдирилди.

8-тур учрашувлари:
10 июнь, сешанба

“Насаф-98” – “Шўртан-ФМ”
“А-Кўкдала” – “Насаф-99”
11 июнь, чоршанба
“Навбаҳор” – “Машъал-99”
“Шўртан-98”- “Бинокор”
“Олимпия” – “Аланга-2”
“Машъал-98” – “Нуристон”
“Нефтчи” – “Пўлати-Б”
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика