RU

Последние новости

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  1 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  12 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Қаршида бугун катта футбол байрами (ФОТО) Новости

Қаршида бугун катта футбол байрами (ФОТО)

Бугун Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ўйинини ўтказади.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади. Қарши шаҳрида ушбу беллашувга бўлган қизиқиш юқори даражада. Учрашувдан икки кун илгари ёғган қалин қор ҳозирда эриб улгурмоқда. Стадион маъмурияти эса кечанинг ўзида майдонни қордан тозалаб, ўйинга шай ҳолатга келтиришга ҳаракат қилишди. Айни пайтда майдоннинг ҳолатини идеал даражада дея олмаймиз. Аммо футбол ўйнаса бўлади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам ҳар иккала жамоа бош мураббийлари бугунги баҳсда чиройли футбол кўрсатишга ваъда беришмади. Сабаби эса аниқ. Ноқулай келган об-ҳаво туфайли майдон етарлича зарарланган ва бу нарса футболчиларнинг ҳаракатларига ўз таъсирини кўрсатиши табиий. Бугун эрта тонгда ҳам бир муддат қор ёғиб ўтди ва айни пайтда қор тўхтаган. Лекин ўйин пайтида ҳам қор ёғиши кутилмоқда.

Агарда учрашув давомида қор ёғадиган бўлса, унда жамоалар ўйинни қизил тўпда ўтказишлари мумкин.

Ҳозиргача тахминан 35-40% чипталар сотиб бўлинган.











Нима бўлган тақдирда ҳам бугун "Насаф" жамоасига катта зафарлар ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз! Умид қиламизки, "аждарлар" бугун ватанимиз номини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларга ғалабани тақдим этишади.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика