Қани кетдик, бугун Ўзбекистон бошлайди
15 сен 2014 06:56
Новости
Қани кетдик, бугун Ўзбекистон бошлайди
Ва ниҳоят орзиқиб кутган кунимиз ҳам келди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши майдонга тушади.
Ўйинга ҳамма тайёр. Футболчилардан тортиб, мураббийларгача. Сир эмас, Гонконг гуруҳдаги асосий рақибимиз. Айнан мана шу ўйин ким биринчи бўлишига ойдинлик киритади.
Гонконг терма жамоасини ҳимоя орқали, онда-сонда қарши ҳужумларда тўп тепишини биламиз. Гуруҳимиздаги дастлабки учрашув "Incheon Munhak Stadium"да бўлади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан эса 13:00да бошланади. Бизникилар 20:00/16:00да айнан шу стадионда Гонконгга қарши майдонга чиқадилар.
Мазкур стадион ЖЧ-2002 учун қурилган бўлиб, ўз бағрига 49 000 нафар ишқибозни сиғдиради. ЖЧ давомида 3та ўйинга мезбонлик қилган. Жанубий Корея эса Португалияни айнан шу аренада мағлубиятга учратган эди.
Кечадан бошлаб медиа марказ "қайнай" бошлади. Мен ҳам бугун ММда фаолиятимни бошлаган ҳолда, имкон қадар маълумотларни кўпайтиришга ҳарака қиламан.
Кундалик эса бироздан кейин.
Нодирхўжа Юлдашев

Комментарии