RU

Последние новости

14:06"Барселона" "Арсенал" ҳужумчисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 13:34"Челси” собиқ ҳимоячиси Зума БААнинг "Ал Васл" клубига ўтди  0 13:01"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  1 12:36Ямал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. У Ла Лига ўйинида учта гол урган "Барса" тарихидаги энг ёш футболчи  2 11:56Ройс “Лос-Анжелес Гэлакси” билан шартномасини узайтирди  1 11:27Чалханоглу "Интер"ни тарк этиши мумкин  0 11:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ва АҚШ билан ўйнайди  0 10:42Мирзаевнинг қайтиши, дебют голлар ва "темирйўлчилар" ғалабаси — "Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан галерея  0 10:07"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  7 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  1 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  17

Қалб армони... Новости

Қалб армони...

Ёзувчи, шоир Жўра Қўчқоровнинг "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қалб армони...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг

Умрбод қалбда ярам, сен оҳу зорим,

Ўн етти ўғлоним, бевақт ўтдинг

Не зўрларни тиз буккан эҳ, "Пахтакорим".


Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида

Билмам ўтар яна, қанчалар замон

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.


"Пахтакор"им дунёда номинг ўчмагай

Ҳақиқий халқ жамоаси, шонинг кўчмагай,

Манман деган рақибнинг эггасан бошин

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.


"Динамо"ми, "Спартак" барибир эрди

Тошкентга келиб обдон, таъзирин ерди,

Қўлин баланд кўтариб, таслимман дерди

Юртим шаъни деб, "Пахтакор", жонини берди. 


Энди буюк жамоани тушда кўрамиз

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз,

Ҳам хўрсиниб, ҳам ҳафа бўлиб юрамиз

Қалбдасан "Пахтакор"им, эслаб турамиз.


Ҳозирги "Пахтакор" изингдан борар

Насибдур, Осиёда қучади зафар,

Яқиндир, у кунлар, ўйинни топар

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.


Ўзга жамоаларни камситмам сира

"Пахтакор"им бошқача, барибир қара,

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр, а?

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика