RU

Последние новости

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  11 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  5 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Қадрланмаган қадрлилар Новости

Қадрланмаган қадрлилар

Тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадан Тошкентга қайтиб келди.

Жаҳон чемпионати-2021даги иштирокини нимчорак финалда Эронга қарши 8:9 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган жамоамиз Вильнюс - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб тун ярмидан оққанда пойтахтимизга етиб келишди.

ФОТО  ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Мундиалда футзалчиларимиз мухлислар меҳрини қозона олишди. Тўғри, биз унда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритдик. Лекин, Россия ва Эрон билан ўйинлар, ундаги мағлубиятлардан кейин ишқибозлар йигитларни бирдек олқишлашди. Улар шунчалик муносиб ўйин кўрсатишдики, ҳатто мағлубиятдан кейин ҳам олқиш олишда давом этишмоқда.


Футзалчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ вакиллари чиқишди. Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек...

Лекин, негадир аэропортда ЎФА раҳбариятидан фақатгина бош котиб Аваз Максумов бор эди. Бўлдими?

Футзалчиларимиз юртимиздан учиб кетишаётганда уларни кузатиб қўйгани ҳеч ким чиқмаганди.


Лекин, Литвадаги ўйинлардан кейин кутиб олишга бошқача тайёргарлик бўлишини кутгандим. ЎФА раҳбарияти чиқишини, карнай-сурнай ва  гуллар билан кутиб олинишини кутгандим. Сабаби, бу йигитлар амалдаги ЖЧ финалчиси Россия ва амалдаги бронза медаллари соҳиби Эрон билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб беришди. Улар энди кўпчилик учун қадрлиларга айланишди. Аммо, ўша қадрлилар кеча ЎФА томонидан қадрланишмади. Футзалчилар мундиалдаги иштирок учун моддий рағбатлантирилиши турган гап. Аммо, аэропортда муносиб кутиб олиш бу умуман бошқа нарса. Ҳар қандай инсон қилган меҳнатлари қадрланишини кўришни хоҳлайди. Делегациямизнинг ҳар бир аъзосига бир боғламдан гул ва ҳеч бўлмаганда иккитадан карнай-сурнай қимматга тушмасди. Фақатгина бу нарсага эътибор қаратиш лозим эди холос.

Жаҳон чемпионатида 4та ўйиндан 3тасини ютқазганимиз рост, лекин изоҳларда ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга эътибор қаратинг. Уларнинг 99 фоизи ижобий ва йигитларни олқишловчи фикрлар. Шунча меҳр ва олқишга ўз меҳнати билан эришганларни чиройли қилиб кутиб олиш ҳам керак эди. Терма жамоамиз вакилларининг оила аъзолари, мухлислар ва кутиб олиш учун чиққан барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб кетишни хоҳлардим.

Бошқа терма жамоаларимизни гуллар ва турли совғалар билан кутиб олишни қойиллатамиз. Футзалчилар ҳам шундай муносабатга муносиб.

2019 йил Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олганидан кейин Тошкентга қайтиб келишганда клуб раҳбарияти уларни мана шундай тарзда кутиб олгани чиқишган. Ёқимли-а?!


Яхши ҳам аксар ўйинчиларни оила аъзолари гуллар билан кутиб олишди. Бўлмаса ким гул берарди уларга?


Шунга қарамай, футзалчиларимиз энг муҳим нарсага эриша олишди - мухлислар меҳри!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика