Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади
08 фев 2018 11:19
Новости
Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади
Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди.
Тантанали маросимда Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Умид Маҳамаджонович ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди.
Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии