RU

Последние новости

Пукки Финляндияда "Йил спортчиси" деб топилди Новости

Пукки Финляндияда "Йил спортчиси" деб топилди

"Норвич" ва Финляндия терма жамоаси форварди Теэму Пукки юртида йилнинг энг яхши спортчиси бўлди.

Пукки 2019 йилда Финляндиянинг Евро саралашидаги муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшди ва жамоа асосий мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Ваҳоланки, Финляндия билан бир гуруҳда Дания, Россия ва Бельгия каби кучли терма жамоалар бор эди.

29 ёшли форвард жорий мавсум "Норвич" сафида АПЛнинг 21 ўйинида майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика