"ПСЖ" мавсумда илк бор мағлуб бўлди
05 дек 2013 10:10
Новости
"ПСЖ" мавсумда илк бор мағлуб бўлди
Францияда миллий чемпионатнинг навбатдаги тур баҳслари якунига етди.
"Эвиан" амалдаги чемпион ва чемпионат пешқадами "Пари Сен-Жермен" клубини кутиб олди. Кутилмаганда беллашув майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. Ҳар икки гол ҳам учрашув якунида киритилди, гол муаллифлари Кларк Н'Сикулу ва Моду Сугу.
Бу мағлубият парижликлар учун ушбу Франция чемпионатида ушбу мавсумидаги биринчиси бўлди. Лоран Блан шогирдлари ҳисобида 37 очко бор ва улар ҳамон пешқадамлик қилмоқдалар. "Эвиан" эса ушбу ғалабадан сўнг 19 бал тўплади ва 15-поғонага кўтарилиб олди.
Франция
Лига 1
16-тур
Эвиан (Тонон-ле-Бен) – ПСЖ (Париж) – 2:0
Голлар: Н'Сикулу, 75 (1:0); Сугу, 87 (2:0).
Комментарии