"ПСЖга қарши ўйинда "Реал" — аутсайдер"
12 фев 2022 17:14
Новости
"ПСЖга қарши ўйинда "Реал" — аутсайдер"
Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Лилиан Тюрам Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Реал" ва ПСЖ тўқнашуви борасида фикр билдирди.
"Агар бу ўйинда фаворит бўлса, у албатта ПСЖ. Жамоангизда Месси, Мбаппе ва Неймар бўлса, ўйинни ёки икки учрашувлик тўқнашувни бой беришингиз жуда қийин. Сабаби улар дунёнинг энг яхши футболчилари.
Мени тушуняпсизми? Одатда, таркибингизда бундай футболчилар бўлса, ғалаба сиз томонда бўлади. Месси катта фарқ қилиб беради, тўғрими? Шу билан бирга парижликларда дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири, энг яхши марказий ҳимоячилардан бири, Маркиньос. Жамоанинг икки нафар посбони асосий таркибга лойиқ. Яна Кимпембе бор – у терма жамоа аъзоси...
Шунинг учун ҳам "Реал" бу тўқнашувда аутсайдер", – деди Тюрам.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии