RU

Последние новости

13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  1 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  4 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  11 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1

ПСЖ устози: “Ўтган мавсум уларни кўп танқид қилишганди. Аммо ҳозир барчаси жойида” Новости

ПСЖ устози: “Ўтган мавсум уларни кўп танқид қилишганди. Аммо ҳозир барчаси жойида”

Франция Суперкубогидаги ғолибликдан кейин ПСЖ устози Кристоф Гальтье Лионель Месси ва Неймар ҳақида фикр билдирди.

“Жиддий учрашувда майдонга чиқдик. Буни кутгандик, футболчилар катта иштиёқ, қатъият билан ёндашишди. Ўйинчилар қанчалик кўп меҳнат қилганини кўрдим. Бу эса мен учун жуда ҳам муҳим. Ёрқин ғалаба, кубокни Парижга қайтарганимиз яхши бўлди.

Неймар ва Мессига келсак, ўтган мавсум уларни қаттиқ танқид қилишганди. Уларни кўп кузатаман ва улар билан гаплашиб тураман. Жамоавий муҳит бўлиши керак. 4-5 ҳафталик ишдан кейин айни пайт ҳаммаси жойида. Уларга ўзини кўрсатиш учун имкон бериш керак. Шубҳасиз, улар катта иқтидорга эга.

Ҳали тузатиш керак бўлган нарсалар бор, аммо умумий олганда, тайёргарлик жараёнидан, ушбу ғалабадан ва руҳий ҳолатимиздан кўнглим тўлди. Жаҳон даражасидаги футболчилар клубга келганимданоқ машғулотларни ўтказиб юборишмади”, дейди Гальтье.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика