ПСЖ собиқ футболчиси клубнинг муносабатидан норозилигини билдирди
25 июн 11:22
Новости
ПСЖ собиқ футболчиси клубнинг муносабатидан норозилигини билдирди
ПСЖ собиқ футболчиси Левен Курзава клубнинг унга нисбатан муносабатидан норозилигини айтди.
"Мен ПСЖни ташкилот сифатида танқид қилмайман, лекин бу менежмент билан боғлиқ муаммо эди. Бу мавсумда ҳам, аввалги мавсумларда ҳам ҳурматсизлик қилишди, балки кетишни истамаганим улар учун ортиқча бўлгандир, лекин 2020 йилда шартномам 4 йилга узайтирилганини унутмаслигимиз керак.
Бир йил ўтгач, улар менга: "Сен кетишинг керак", дейишди. ПСЖ нима учун 2020 йилда шартномани узайтирганини тушунмаяпман. Агент менга маълумотни нотўғри етказди. Менда вариантлар бор эди, лекин мен буни билмасдим. Пул муҳим эмас, менга ҳақиқий спорт лойиҳаси керак", – деди футболчи.
Франциялик футболчи эркин агент сифатида ПСЖни тарк этди. 31 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум Лига 1'да атиги 8 дақиқа ўйнаганди.
Комментарии