ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади
28 янв 2023 21:45
Новости
ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади
Париж клуби "Интер" футболчиси Милан Шкриньярни яқин орада сотиб олмоқчи.
Француз клуби "Интер"нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньяр трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, парижликлар ушбу қишки трансферлар ойнаси тугагунча ҳимоячини ўз сафида кўрмоқчи. Тезкор трансфер келишуви учун 15 млн евро тайёрланмоқда. Шкриньярнинг ўзи ПСЖга ўтишга рози ва клуб ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришган. 27 ёшли футболчи итальян клуби билан жорий йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмади.
Жорий мавсумда барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушган Шкриньяр атиги 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии