ПСЖ Руис билан шартнома борасида келишиб олди
08 авг 2022 14:53
Новости
ПСЖ Руис билан шартнома борасида келишиб олди
Ярим ҳимоячи Фабиан Руис "Наполи"дан ПСЖга ўтишга яқин турибди.
Франция клуби 26 ёшли футболчи билан келишув шартларини келишиб олди, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
ПСЖ ва "Наполи"нинг трансфери бўйича келишувга эришиш учун баъзи тафсилотларни ҳал қилиш қолди. Париж клубининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш испаниялик учун кечаётган курашда "Реал"ни мағлуб этиши лозим.
Бундан ташқари, ПСЖ ва "Наполи" дарвозабон Кейлор Наваснинг трансфери устида ишламоқда.
Парижликлар хавбек учун қарийб 25 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.
Испаниялик футболчи ўтган мавсум "Наполи" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии