RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади Новости

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади

ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви якунланди.

ПСЖ

Анхель Ди Мария - 14', Анхель Ди Мария - 33', Тома Менье - 90'

Лига Чемпионов - группа A . Тур 1

19/09/2019, 01:00

0
:
3
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Parc des Princes, 46431 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
14'  Анхель Ди Мария
14'  Хуан Бернат
33'  Анхель Ди Мария
33'  Идрисса Гейе
60'  Мауро Икарди (Эрик Шупо-Мотинг)
70'  Маркиньос (Андер Эррера)
82'  Анхель Ди Мария
89'  Пабло Сарабия (Абду Диалло)
90'  Тома Менье
90'  Хуан Бернат
90'  Хуан Бернат
32'  Даниэль Карвахаль
35'  Гарет Бэйл
70'  Эден Азар (Лукас Васкес)
70'  Хамес Родригес (Лука Йович)
79'  Гарет Бэйл (Винисиус Жуниор)
82'  Винисиус Жуниор
89'  Рафаэль Варан


ПСЖ – "Реал"3:0

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 14 Ди Мария, 2:0 – 33 Ди Мария, 3:0 – 90 Менье.

ПСЖ: Навас, Тиаго Силва, Бернат, Кимпембе, Маркиньос (Эррера, 70), Ди Мария, Гуйе, Сарабия (Диалло, 89), Верратти, Менье, Икарди (Шупо-Мотинг, 60).

"Реал": Куртуа, Варан, Милитао, Карвахаль, Менди, Кроос, Хамес (Йович, 70), Азар (Васкес, 70), Каземиро, Бэйл (Винисиус Жуниор, 79), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (32), Винисиус Жуниор (82), Ди Мария (82), Варан (89), Бернат (90).



90+3. Бернат Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. ГОООЛ! Ди Мария-Бернат-Менье учлиги ажойиб голни яратди! Ди Мария қарши ҳужумга қочаётган Меньега тўпни узатди, Тома эса қаршисида бир ҳимоячи борлигини кўриб, чапроқдаги Бернатга пас берди, Хуан тўпни қайтарди ва Менье деярли бўш дарвозани ишғол қилди! 3:0

89. Статистика

Зарбалар 9-8

Аниқ зарбалар 4-0

Тўпга эгалик қилиш 51% - 49%

85. Шупо Мотингдан зарба... Эрик Ди Мариядан ажойиб узатмани қабул қилди ва тезда дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

82. Винисиус Бернатга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Ди Марияга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У бразилиялик йигитчага бир нималар деб, ташлангани учун жазоланди.

79. Ўзгариш: Бэйл ўрнига Винисиус Жуниор майдонга тушди.

79. Бензема яқин масофадан дарвозага бош билан зарба берди, аммо йўналиш бироз ноаниқ.

76. ГОООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди, аммо... ЙЎҚ. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Зарба пайтида офсайдда турган Йович ўша ҳужумга таъсир кўрсатган деб ҳисобланди ва "Реал"нинг яна бир голи ҳисобга олинмади.

74. Шупо Мотинг чап қанотда тўпга эга бўлди ва рақиб жарима майдончасига кирди. Аммо зарба жуда ноаниқ.

70. Ўзгаришлар: Азар ўрнига Васкес, Хамес ўрнига Йович майдонга тушди. ПСЖда Маркиньос ўрнига Андер Эррера ўйинга қўшилди.

69. Маркиньос жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Тез орада унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушади.

66. Бу сурат бир неча дақиқа олдин стадиондаги ВИП секторда олинган.

61. 3:0? ЙЎҚ. Ди Мария рақиб жарима майдончасига кириб, тўпни Сарабияга узатди, Пабло эса тўпни дарвозага бурди. Бу сафар Куртуа "Реал"ни қутқариб қолди.

60. Ўзгариш (ПСЖ): Икарди ўрнига Шупо Мотинг майдонга тушди.

60. ДИ МАРИЯ! Анхель Куртуа устидан тўпни ташлаб қўйишга уринди, аммо унинг ҳисоб-китоби аниқ бўлиб чиқмади. Тўп майдонни тарк этди.

55. "Реал" турли комбинацион ҳужумлар амалга оширишга уриняпти, аммо ПСЖ ҳимояси ишочли ҳаракат қилмоқда. Хатто Азар бир футболчини алдаб ўтишга қийналяпти.

50. Иккинчи бўлим ҳам худди биринчисидек иккала жамоанинг фаоллиги билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. ЗАРБААА! Бэйл Азарнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси чизиғи устидан тўпга кучли зарба берди. Бироз ноаниқ.

42. ВИП секторда футбол томоша қилаётганларнинг кайфияти чоғ.

37. Йўқ, Бэйлнинг голи ҳисобга олинмади.

35. ПСЖ дарвозаси ишғол қилинди, аммо ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Бэйл тўпни ўзига бўйсундираётганда тўп унинг қўлига теккан экан. Ҳозирча ҳакам экрандаги воқеаларни томоша қилмоқда...

33. ДИ МАРИЯ! ГОООЛ! Аргентиналик еврокубоклардаги юбилей 100-учрашувида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди! Анхель рақиб 16лиги олдида тўпни қабул қилиб, дарвозага бир назар ташлади ва яқин бурчакка зарба бериб, Куртуа дарвозасини ишғол қилди.

32. "Реал" рақиб жарима майдончаси чизиғи ёнида стандарт ишлаб олди. Тўп олдида Гарет Бэйл... Зарба берилди ва тўр Навас қўриқлаётган дарвозанинг устидан ўтди. Голга бир неча сантиметрлар етишмади.

Ўйиндан олдин ПСЖ мухлислари томонидан тақдим этилган перформанс.

27. Товон билан пас, зарбааа. ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми жуда хавфли тус олди, аммо сўнгги зарба "Реал" ҳимоячисига тегди вазият якунланди.

25. Қайноққина сурат

22. ПСЖ ўзининг тезкор ва комбинацион ҳужумлари билан Мадриддан келган футболчиларни шошириб қўймоқда. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик мезбонларда.

16. Азар тезкорлик билан ПСЖнинг голига жавоб қайтаришга уринди. Бельгиялик рақиб жарима майдончаси чизиғи устида ПСЖ дарвозасининг узоқ бурчагига зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

14. ГОООЛ! Ди Мария собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва голни нишонлади! Вератти чап қанотда тўпни жамоадошига узатди ва "девор" услубидаги ҳаракатдан сўнг уни қайтариб олди ва жарима майдончасида дарвозанинг яқин бурчагига югураётган Анхелга тўпни узатди. Ди Мария эса тўпга оёғининг учида зарба бериб, ҳисобни очди. 1:0

11. Менье ўз жарима майдончаси ёнгинасида Азарни йиқитиб, қоидани бузди. Хамес Родригес жарима майдончасига узатилган тўпни Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборишди.

8. Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, "прострел" амалга оширди, бироқ унинг собиқ жамоадоши Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

2. Бугун жамоалар анъанавий либосларда эмас. ПСЖ оқ, "Реал" эса Франция терма жамоаси либосининг рангига яқин тўқ кўк формаларда тўп тепмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва Тьяго Силва ҳамда Карим Бензема дарвозаларни бўлишиб олишди.



- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз мухлислари. Гигантлар баҳсига хуш келибсиз.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика