RU

ПСЖ президенти Мессининг клубда қолишига шубҳа қилмаяпти Новости

ПСЖ президенти Мессининг клубда қолишига шубҳа қилмаяпти

Барчаси Жаҳон чемпионатидан ҳал қилинади.

ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

"Месси ПСЖда жуда бахтли. Бу унинг Аргентинадаги ўйинидан ҳам кўриниб турибди. Агарда футболчи бахтли бўлмаса, бу унинг терма жамоадаги ўйинида акс этади. 

Месси ушбу мавсум ПСЖ учун ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда, кўп голлар урди ва ассистлар берди. 

Биз Жаҳон чемпионатидан кейин барчасини муҳокама қилишга келишиб олдик. Икки томон ҳам бир-биридан кўнли тўлмоқда", -дейди Носир Ал Ҳелайфи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика