ПСЖ ўз етакчисининг маошини икки карра оширмоқчи
07 авг 2017 07:24
Новости
ПСЖ ўз етакчисининг маошини икки карра оширмоқчи
Француз ОАВнинг хабар беришича, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттига янги шартнома таклиф қилмоқда.
Верратти баҳордаёқ клубни тарк этиш ниятида эди. Бунга у клубнинг Чемпионлар Лигасида энг юқори марраларни кўзлаб эмас, борига кўниб иштирок этаётганини сабаб қилиб келтирганди.
Аммо жамоага Неймара ва Дани Алвеснинг келиши италияликнинг бу фикрини ўзгаришига мажбур қилди ва энди у Парижда қолиб Чемпионлар Лигасини ютмоқчи.
Буни тушуниб турган клуб раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра, Вератти йилига 12 миллион евро маош олади. Эътиборлиси Верраттининг ҳозирги ойлик маоши 6 миллион.
Комментарии