ПСЖ Неймарга нисбатан чора кўради
08 июл 2019 22:47
Новости
ПСЖ Неймарга нисбатан чора кўради
Бразилиялик форвард Неймар ПСЖнинг мавсумолди йиғинларига келмагани учун жамоа унга нисбатан интизомий чора кўришини маълум қилди.
«Душанба, 8 июлда, Неймар ПСЖнинг мавсумолди машғулотларига қайтиши керак эди. ПСЖ Неймарнинг белгиланган жойга келмаганини маълум қилади. Бу клубнинг рухсатисиз амалга оширилди. Жамоа мазкур юзага келган вазиятдан афсусланган ҳолда белгиланган тартибдаги чораларни кўради» – дейилади парижликларнинг расмий сайтида.
Аввалроқ, Неймар «Барселона»га қайтишини тезлаштириш учун Каталонияга бормоқчилигини маълум қилгандик.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии