RU

Последние новости

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди Новости

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди

ПСЖ Килиан Мбаппе учун "Реал"га қарши курашда мағлубиятга учраганини тан олди.

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ПСЖ 23 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга уринишларини тўхтатган. Парижликлар Мбаппенинг тез орада "Реал"га ўтишини эълон қилади.

Мадрид клуби ҳали Килианнинг адвокати билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо ҳужумчининг "Реал Мадрид"га эркин агент сифатида ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам ПСЖ Мбаппени жамоада қолишга кўндиришига ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Килианга катта шартнома ва имидж ҳуқуқидан 100% даромад таклиф қилишди, шунингдек, улар таркибни кучайтиришга ва унга сардорлик боғичини беришга ваъда беришди.

Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим "Реал Мадрид"да бўлишни хоҳлаган ва бу орзуси амалга ошади деб ўйламоқда.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 44 ўйинда 36 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика