ПСЖ Мбаппега клубдаги энг катта маошни таклиф қилди
14 дек 2021 22:57
Новости
ПСЖ клуби ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппени жамоада олиб қолмоқчи.
RMC Sport нашрининг маълум қилишича, ПСЖ 22 ёшли футболчига жамоадаги энг катта маошни таклиф қилди.
Мбаппе яқин фурсат ичида қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Ҳозирда футболчи бор эътиборини ПСЖга қаратган. Килиан бу мавсум клуб билан ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш ниятида.
Франциялик футболчига ПСЖ берган шартноманинг молиявий тарафлари унчалик ҳам муҳим эмас. Футболчи ёзда ўз истакларига қараб бир қарорга келади. Агар футболчи Франциядаги фаолияти ўз якунига етганини сезса, у ҳолда "Реал Мадрид" билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ушбу мавсумда 23 ўйинда 13 гол ва 12 та ассист қайд этди.
Комментарии