RU

Последние новости

10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  1 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  1 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  24 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи Новости

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи

"Пари Сен-Жермен" клуби "Челси"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Франция клуби келаси ёзда футболчини сотиб олишга уринади. Парижда ҳужумчини ротация ўйинчиси сифатида қарашмоқда.

ПСЖ Обамеянгни ёзда сотиб олиш учун музокараларни бошлаб юборди. Агар Париж клуби расман таклиф билан чиқадиган бўлса, "Челси" габонликнинг йўлини тутиб қолмоқчи эмас. Футболчи узоқ вақтдан буён ПСЖнинг мухлиси бўлиб келган ва жамоани айни пайтда бошқариб бораётган Кристоф Гальтье билан ўн йил аввал "Сент-Этьен"да бирга ишлагани боис бегона эмас.

Франция чемпионлари ёзнинг катта қисмини Киллиан Мбаппенинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат билан ўтказди. Бироқ бундай трансфер содир бўлгани йўқ. Обамеянг орқали эса бу ният амалга ошиши эҳтимоли катта.

33 ёшли Обамеянг жорий мавсум "Челси" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика