ПРО-Лигада навбатдаги истеъфолар
14 сен 2018 11:26
Новости
ПРО-Лигада мураббийларнинг ишдан кетиши ҳамон тўхтагани йўқ. Яқинда "Б" гуруҳи қатнашчиси "Ифтихор" ва "Хотира-79" жамоалари бош мураббийи ўз аризасига кўра истеъфога чиқишни лозим топди.
Хабарингиз бўлса керак, Ёшлар иттифоқи васийлигидаги Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоасига 20 август куни ёш мураббийлардан бири - Исломбек Исмоилов бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ унинг "Ифтихор"даги фаолияти бир ойга ҳам етиб боргани йўқ. Шунингдек ушбу жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Маҳмуд Маткаримов ҳам истеъфога чиққан. Шу боис кеча "Ифтихор" жамоаси "Лабса"га қарши бош мураббийсиз майдонга тушган.
Шунингдек "Хотира-79" жамоасида ҳам мураббийларнинг кўнимсизлиги давом этмоқда. Нозим Муллаохунов ва Науфал Бобоевдан сўнг Камол Жўнашев ҳам Уйчи тумани жамоасида узоқ вақт ишлай олмай истеъфога чиқди. Кеча "Хотира-79" жамоасини "Нурафшон" қарши майдонга жамоа бошлиғи Носиржон Султонов олиб тушган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии