RU

Последние новости

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Про-лига йўлланмасини ҳал қилган “Зомин” вазифани қандай бажарди? Новости

Про-лига йўлланмасини ҳал қилган “Зомин” вазифани қандай бажарди?

Жиззахнинг вилоятининг “Зомин” муддатидан олдин Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди ва Про-лига йўлланмасига эга чиқди.

 Айтиш кеакки, клуб мавсум давомида бир текис ўйин намойиш этган ҳолда вазифани бажарди.

Сўнгги дақиқада киритилган гол

“Зомин” клуби Биринчи лиганинг 20-турида Самарқандда “Жомбой” клуби меҳмони бўлди. Шу куни клуб сафардан уч очко билан уйга қайтадиган бўлса, муддатидан олдин вазифани бажараради. Кечиктирмасликни мақсад қилган Асқар Умаров шогирдлари шу куни 90+1-дақиқада Музаффар Абдуллаев томонидан киритилган гол эвазига 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди ва чемпионат якунланишига икки тур қолганида яқин таъқибчиларидан 7 очкога илгарилаб кетди. Шу тариқа, “Зомин” бир йиллик танаффусдан сўнг Про-лигага йўлланма олди. 

Йўлланма йўлидаги рақобат

Клуб давомида атига 3та учрашувда мағлубиятга учради – “Нефтгазмонтаж” (1:2), “Бунёдкор-Фарм” (2:6) ва “Навбаҳор-Фарм” (1:2). “Ғиждувон” билан баҳсда эса  дуранг қайд этди. Асқар Умаров мавсум бошланишидан олдин таркибнинг ўзагини сақлаб қолди. Тўғри, айрим чизиқлар бўйича янги футболчилар таклиф қилинди. Трансфер ойнаси вақтида эса айримлар билан хайрлашди, улар ўрнига янгилар таклиф қилинди. Клуб “Ғиждувон” , “Нефтгазмонтаж” ва “Навбаҳор-Фарм”га қарши кечган ўйинларда муҳим бўлган очколарни қўлга киритди. 

Бу ҳақда бош мураббий ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Бу муваффақият йўлида кўпчилик катта меҳнат қилди. Туман ҳокими, клубимиз директори ва мухлисларимизнинг тинимсиз равишда қўллаб-қувватлагани бизнинг ғалабаларимизга улкан замин яратди. Про-лигада тўп тепиш истаги юқорилиги туфайли ҳам биз охирги турларга қадар бўшашмасликга ва ғалабаларимизнинг доимий бўлиши учун ҳаракат қилдик. Тўғри, баъзида ўйинларимизда ҳам пасайишлар кузатилди ва кутилмаганда ютқазиб ҳам қўйдик. Лекин биз тушкунликга тушмасликга интилдик. 

Жамоа етакчилари хусусида

“Зомин” ортда қолган 20-тур давомида рақиблар дарвозаси томон 49 маротаба тўп йўллади. Клуб таркибида ҳужумчи Муҳаммад Одилов ўзини ҳар томонлама кўрсатди. У 12та тўп киритди ва чемпионат тугашига бир неча тур қолган вақтда чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Шунингдек, клуб сардори Элдор Каримов ҳам рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди. Каримов аслида ҳимоячи сифатида майдонда тўп тепади. Бош мураббий клуб сафида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган футболчилар хусусида ҳам ўз фикрини билдирди. 

- Вазифани бажариш йўлида ҳамма бирдек меҳнат қилди. Бирорта ўйинчини алоҳида кўрсата олмайман. Кимга имконият тақдим қилинган бўлса, улар ўзларини ҳар томонлама кўрсатиб, жамоа учун фойда келтирди. Айниқса, ёшларимиз Биринчи лига ҳавосидан баҳраманд бўлди ва ўсишга эришди. Бу эса келгуси йилда Про-лига ўйинларида ўз ёрдамини беради”, - дея сўзини якунлади Умаров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика