RU

Последние новости

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Про лига. Еттита гол урилган учрашувда "Хоразм" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди Новости

Про лига. Еттита гол урилган учрашувда "Хоразм" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа" учрашуви ўз ниҳоясига етди.


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! 

70. Гоооллл! Сардор Матмуродов "Хоразм"нинг олтинчи голини урмоқда. 6:1

69.Гоооллл! Икки жамоа бирин-кетин ҳужумлар билан голллар ёмғирини ёғдиришмоқда. Сарвар Жуманиёзов ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўймоқда, 5:1

68.Гоооллл! Меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Сардор Жаҳонов гол муаллифи 4:1

64. Гоооллл! "Хоразм" бугун "Оқ-тепа" дарвозаси олдида голлар шоусини уюштирмоқда. Сарвар Жуманиёзов пенальтидан тўртинчи голни урди.

Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС! Биринчи бўлим тугади.

39. Гоооллл!  Нималар бўляпти? "Хоразм" биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминламоқда. Гол муаллифи Жасур Атажанов. 

29. Гооооллл! Мезбонлар учрашувдаги иккинчи голини урди. Чап қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб борган Сардор Матмуродов ҳисобни ўзгартирди.

9. Гоооллл!  "Хоразм" жамоаси футболчиси Миржалол Қурбонов узоқ масофдан ажойиб гол уриб учрашувда ҳисобни очмоқда.

Учрашув бошланди. Дастлабки дақиқалардан мезбонлар тўп назоратини ўзларида ушлашмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Эслатиб ўтамиз жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "Оқ-тепа" 3:1 ҳисобида устун келган эди.

Про лига. 11-тур
12 октябрь, душанба
ХОРАЗМ - ОҚ-ТЕПА 6:1

Ҳакамлар:
Комил Расулов, Сухроб Сатторов, Элнур Дониёров
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 9 - Миржалол Қурбонов 1-0, 29-Сардорбек Маматмуродов 2-0, 39-Жасур Атажанов 3-0, 64 - Сарвар Жуманиёзов, 4-0, 68 - Сардор Жаҳонов 4-1, 69-Сарвар Жуманиёзов 5-1, 70-Сардор Матмуродов 6-1.

"Хоразм": 35.Ғайратжон Ўдаев, 3.Равшанбек Султонов, 4.Жасур Атажанов, 5.Темур Машарипов, 6.Фаррух Ҳайдаров, 7.Темурбек Исмаилов, 10.Тимур Бекчанов, 11.Сардорбек Маматмуродов, 21.Миржалол Қурбонов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 99.Сарварбек Жуманиёзов.

Захира: 1.Элдор Шуҳратов, 8.Дамир Низанов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 18.Неъматжон Мадаминов, 20.Жашмид Зарипбоев, 23.Норхон Шарипов, 24.Мирзобек Курязов, 41.Расул Мусаев, 70.Ҳурматбек Йўлдошев.


"Оқ-тепа": 16.Жамолиддин Ҳикматов, 4.Сергей Прохоров, 7.Опекс Самуэль, 10.Исломжон Исмоилов, 11.Тимур Ҳакимов, 17.Идрис Бикмайкин, 19.Жамшид Юсупов, 21.Достон Баҳромов, 22.Яҳёхон Маърфухўжаев, 23.Владислав Фомин, 24.Ҳамидхон Рустамхонов.

Захира: 13.Равшан Ягудин, 2.Фарруҳ Содиқов, 6.Суннатилла Мамадалиев, 8.Сардор Жаҳонов, 14.Диёр Жалолиддинов, 26.Мўйдинжон Мамазулумов.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика