RU

Последние новости

18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  2 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  7 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   5 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0

ПРО-лига. Туреев 12 ўйинда қилган ишни, Қуттибаев 1 ўйинда бажарди Новости

ПРО-лига. Туреев 12 ўйинда қилган ишни, Қуттибаев 1 ўйинда бажарди

Кеча Про-Лиганинг навбатдаги турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг 'Шўртан" клубини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборга молик жиҳати нукусликлар бундан олдинги 12 та учрашувда Қуват Туреев бошчилигида 12 ўйин ўтказиб атиги 1 та ғалабага эришишга эди. Шундан сўнг клубда мураббий ўзгарди. 2 ярим йиллик танаффусдан сўнг Неъматулла Қуттибаев жамоа мураббийлигига қайтди. Бу футболчиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Натижада "Орол" мавсумдаги иккинчи ғалабасини тантана қилди.  Яъни Туреев 12 ўйинда амалга оширган ишини қайталаш учун Қуттибаевга бир ўйин кифоя қилди.

Учрашувга "Орол" фан-клуби ҳам ўзгача тайёргалик билан келди. Неъматулла Қуттибаевнинг қайтиши шарафига махсус баннер ишланди. Охирги марта қайсидир фуутболчи ёки мураббийга атаб бундай баннер ишланганини нукусликл мухлислар ҳам эслай олишмаса керак.

Хуллас Неъматулла Қуттибаевнинг қайтиши омадли келди ва шундай давом этишини тилаб қоламиз.

“ОРОЛ” - “ШЎРТАН” 3:1
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 1355 томошабин.
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шавкат Рахматов, Дилшод Жуманиязов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Мирас Карлибаев, 3 (1:0). Нурлибек Таласбоев, 36 (2:0). Наврўз Хаипов, 40 (3:0). Ислом Сейтназаров, 90+3 (3:1).
"Орол”: Улуғбек Янгибоев, Расул Мусаев (Полат Каипназаров, 76), Ислом Сейтназаров, Нурлибек Таласбоев (Айбек Сдиков, 86), Мирас Карлибоев, Дамир Низанов, Наврўз Хаипов (Улуғбек Қутибоев, 87), Альберт Сдиков, Бахтиёр Аразов, Азамат Бобожонов (Худоёр Ералиев, 89), Улуғбек Қодирбердиев (Алишер Сабуров, 35).
“Шўртан”: Алибек Туробов, Муҳаммадали Алиқулов (Жамол Отақулов, 46), Холмурод Холмуродов, Олимжон Каримов, Сирож Раҳматуллаев (Жонибек Мирзақулов, 57), Маъруф Муродов (Жасур Холтўраев, 53), Мўмин Мелиев (Кенжа Тўраев, 65), Муҳаммадали Абдураҳмонов, Оғабек Эркинов, Отабек Нарзуллаев, Обид Жўрабоев.
Огоҳлантиришлар: Наврўз Хаипов (16) - Жонибек Мирзақулов (89).
Четлатиш: Обид Жўрабоев (85).

Фурқат Юсупов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика