RU

Последние новости

03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  270 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  15 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  62 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди Новости

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди

16-турда Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Жиззахнинг “Зомин” клубини қабул қилди.

Бу икки жамоанинг 3-турда Зоминда бўлиб ўтган учрашувида майдон эгалари мухлислари кўз ўнгида “шерлар”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша ўйиндаги аламли мағлубият учун ўзига хос реванш олиш мақсадида зоминликлар Самарқандга жанговор таркиби билан ташриф буюрди. “Шердор” жамоаси ушбу учрашувга “Ғиждувон”даги мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушишди.

Учрашув ҳеч ким кутмаган ҳолатда бошланди. “Зомин” жамоаси биринчи дақиқасидаёқ гол уриб қўйди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Шердор” футболчилари бир неча дақиқа ўзларини йўқотиб қўйгандек бўлишди. Тахминан 10 дақиқадан сўнг “шерлар” ўзига келиб олишди. Жамоанинг кетма-кет амалга оширган ҳужумлари ўз мевасини берди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Санжар Ахмедов ҳужумдаги шериги Абдулла Набиевнинг чиройли тўп узатмасини голга айлантирди. Ҳисоб 1:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида бир қатор қулай имкониятлар яратилди. Бироқ жамоалар шу ҳисоб билан танафусга чиқишди.
Иккинчи бўлим Бахтиёр Сатторов бошчилигидаги жамоа устунлиги билан бошланди. “Зомин” иккинч бўлимда иложи борича шу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Самарқандликлар эса биринчи бўлимда бўлганидек, ҳужум қилишда тўхтамади. Аммо баъзи вазиятларда сўнги нуқтани қўйишда бироз омад етишмади.  

“Шердор” бош муррабийи ҳужумни янада шиддатли тус олиши учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга Бекзод Рўзматов, Ғолибжон Сарибоев, Шербек Шукуров, Фахриддин Алимов ва Муни Мирмуҳсин Юсуповлар туширилди. Ўйинга тушган янги кучлар кўп куттирмай ўз самарасини берди.

Хусусан, учрашувнинг 70-дақиқасида “Шердор”нинг “сеҳирли таёқчаси”га айланиб бораётган Фахриддин Алимов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисини алдаб, “Зомин” посбони доғда қолдирган ҳолда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Қолган дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни йирик кўринишига олиб келиши учун бир неча бор имкониятга эга бўлишди. Дастлаб, Бекзод Рўзматов дарвозабон билан бирга-бир чиқди. У юз фоизлик имкониятда дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи шундоққина дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан озгина вақт ўтганидан сўнг Муни Мирмуҳсин Юсуповда ҳам худди шундай вазият юзага келди. Юсупов ҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча бор ҳужумларни амалга оширди. Аммо якуний зарбани беришда хатоликларга йўл қўйишди.

Жуда қийин кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Шердор” қимматли 3 очкони қўлга киритиб турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Жамоа навбатдаги 17-турда сафарда “Б” гуруҳи пешқадами “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 25 июн куни бўлиб ўтади.


ПРО лига 16-тур. 21 июн.
“ШЕРДОР” – “ЗОМИН” 2:1
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 421 томошабин.
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Жамолиддин Нажмиддинов, Рустам Чориев, Азиз Ахтамов.
Назоратчи – Валентин Шашков.
Комиссар – Эркин Бахтиёров.
Огоҳлантиришлар: Бекзод Рўзматов (76) – Азамат Абдуллаев (80).
Четлатишлар: Ғолиб Сарибоев (ўйиндан сўнг), Шаҳбоз Абдураҳимов (ўйиндан сўнг).
Голлар: Достон Тошматов, 1 (0:1). Санжар Аҳмедов, 20 (1:1). Фаҳриддин Алимов, 70 (2:1).
“Шердор”: Шухрат Муродов, Фарзин Мухторов, Миржалол Локаев, Умар Наврўзов (Ғолибжон Сарибоев, 59), Фарҳод Сафаров (Шербек Шукуров, 59), Фурқат Раҳмонов, Акбар Сиддиқов, Абдулла Набиев, Санжар Аҳмедов, Муҳаммад Ражабов (Бекзод Рўзматов, 52), Асомиддин Маматов (Фаҳриддин Алимов, 64).
“Зомин”: Нодир Ҳамидов, Азамат Абдуллаев (Қаландар Қудратов, 86), Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов, Лутфулла Файзуллаев (Жонибек Кўчимов, 57), Дурбек Камолов, Беҳруз Дўстмуродов, Достон Тошматов, Шоҳжахон Аббосов (Ғайрат Умаров, 64), Шаҳбоз Абдураҳимов.


"Шердор" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика