RU

Последние новости

15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  1 15:05ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  5 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  8 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

Про лига. Турнир тарихида илк маротаба ВАРдан фойдаланилган марказий ўйинда "Қўқон-1912" ва "Динамо" муроса кўчасини танлади Новости

Про лига. Турнир тарихида илк маротаба ВАРдан фойдаланилган марказий ўйинда "Қўқон-1912" ва "Динамо" муроса кўчасини танлади

Про лиганинг 20-турига старт берилди.

09.10.2023/18:00

"Қўқон-1912" — "Динамо" 0:0

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Артём Калинин

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Максим Нехочин

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Шоҳрух Саид

"Қўқон-1912": 69.Рустам Нортожиев, 24.Жасур Ўрунов, 16.Артём Филипосян, 20.Иқболжон Маликжонов, 11.Шаҳзодбек Бешимов (14. Дониёр Исмоилов, 64), 3.Бобур Акбаров (c), 25.Асадбек Зокиржонов, 10.Анваржон Хожимирзаев, 23.Александр Мерзляков, 7.Жамшид Ҳасанов (44.Фарҳод Мираҳмадов, 80), 8.Саънат Шихов (18.Бобур Собиров, 80).
Захира: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 4.Азамат Исроилов, 9.Исломбек Исоқжонов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 77.Муроджон Комилов.

"Динамо": 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсис Нарх, 10.Жоель Кожо, 13.Жавлонбек Маликов (14.Баҳодир Насимов, 60), 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раматуллаев (99.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 89), 22.Мирғиёс Сулаймонов (11.Юдаи Коике, 46), 30.Абубакир Мўйдинов (9.Ҳазратжон Турсунқулов, 78), 44.Душан Мийич, 77.Воҳиджон Оқбўтаев
Захира: 1.Фарход Раҳматов, 5.Достон Фотеев, 19.Элнурбек Саитмуратов, 27.Муроджон Тошматов, 33.Валерий Акопов.

Огоҳлантиришлар: Франсис Нарх (11), Иқболжон Маликжонов (38), Жасур Ўрунов (62), Жоель Кожо (65), Жамшид Ҳасанов (65), Улуғбек Абдуллаев (68), Салим Мустафоев (75)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Қўқонликларнинг ҳужуми Про лига ролигининг намойиш этилиши билан якунланди. Ўйин қандай ҳисобда якунланиши борасида тахминларингизни қолдиришингиз мумкин. Спорт ТВ, сен ёлғиз эмассан.

85. Мустафоев йиртилган пайпоғига ачинган ҳолда уни ҳакамга ҳам кўрсатди. Ҳакам эса унинг дардини эшитгани шифокорлар борлигини таъкидлади.

80. Бироз аввал меҳмонлар ўзгаришга қўл урганди, энди мезбонлар янги кучларни майдонга ташлади.

75. Мустафоев қандай футболчи эканлигини билмадим-у, лекин ундан яхши курашчи чиқишига ҳакам ҳам тан бериб юборди.

73. Нортожиев дарвоза тўрларини рақиб тепган тўпдан ҳимоялади.

68. Ҳакам карточкалар бўйича акция эълон қилди, футболчилар эса бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

65. Учрашувнинг қизиқ нуқтасига етиб келдик: футболчилар жанжаллашишмоқда.

62. Жасур Ўрунов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, огоҳлантиришлар бўйича.

59. Кожо бироз аввалги ҳужумга ноаниқ жавоб қайтарди.

58. Ҳожимирзаевнинг зарбасини қайтарган Ягудин қўлқоплари ифлос бўлганидан ғазабланди.

55. "Қўқон-1912" футболчиси Модрич услубидаги пасини ўхшата олганда, Про лигада ўйнаб юрган бўлмасди. 

52. Мўйдиновнинг узатмасидан сўнг шериги майдон ортида ўзини тасвирга тушираётган операторни дарвозабон деб ўйлади.

48. Шиховнинг узатмасидан сўнг "Қўқон-1912" посбони нима мақсадда олдинга отилиб чиққанини унутиб қўйди, унинг бахтига вазифасини унутмаган ҳимоячилар хавфни бартараф этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Пенальти отмен, ўйин давом этади, дейишим биланоқ ҳакам биринчи бўлимга якун ясади.

45+1. Ҳакам дастлаб "Динамо" дарвозасига пенальти белгилади, сўнгра офсайд қайд этди, охири ҳеч қайсингга ишонмайман дея, ВАРга мурожаат қилди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ягудин кетма-кет икки вазиятда жамоадошларини дард чекишдан сақлаб қолди. Менимча, шундоқ ҳам чекмаса керак улар.

38. Маликжонов волейбол услубида чиройли ҳаракат амалга оширилгани учун ҳакамнинг махсус карточкаси билан тақдирланди.

34. ЗАРБА! Кожонинг бош билан йўллаган тўпи дарвозанинг пешонасидан чертиб, ортга қайтди.

30. Нархнинг зарбаси нариги маҳаллага қараб кетди.

26. Нортожиев парклардаги куч ўлчагичдан кўп фойдаланганини рақиб зарбаси пайти исботлади.

23. "Динамо" футболчиси нафақат ўйиндан, балки майдондан ташқарида қолиб кетди.

19. "Қўқон-1912" футболчиларининг кетма-кет икки зарбаси меҳмон ҳимоячиларнинг учрашувдан сўнг мушаклар оғриғини қолдирувчи дорилар рекламасини томоша қилишга мажбур этса, ажабмас.

13. Мийич қорин билан Хожимирзаев майдонга қулатди.

11. Ҳакам Нархнинг рақибга нисбатан хатти-ҳаракатидан сўнг чўнтагидаги қоғози билан футболчи фамилиясининг сифатини пасайтириб юборди.

8. "Қўқон-1912" футболчиси Сулаймоновга нисбатан дарахтларимизга нисбатан қилинаётган ишни амалга оширди, оқибатда жарима зарбаси белгиланди.

5. Бешинчи дақиқада Бешимов қанотдан олдинга борди, бироқ унинг олтинчи тезлиққа чиқишига рақиб ҳимоячиси йўл қўймади.

1. Саудия Про лигаси даражасидаги Ўзбекистон Про лигаси учрашувига старт берилди. Кузатамиз, "Динамо" сафардан ютиб кетармикан ё Қўқон патирини еб кетармикан.

Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат.


Жамоалар майдонга тушиб келишди. Бугун "Қўқон-1912" кўк, "Динамо" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун тарихда илк бор Про лигада ВАРдан фойдаланилмоқда. Ундан ҳам муҳимроқ янгилик бор. Бугун, шунингдек, тарихда илк бор Про лига учрашуви матнли трансляция қилинмоқда. Шундай экан, диққатимизни бугунги учрашувга қаратсак, арзийди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика