RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Про лига. "Нурафшон" - "Нефтчи" 1:4 ёхуд Фарғона клуби Суперлигага қайтди! Новости

Про лига. "Нурафшон" - "Нефтчи" 1:4 ёхуд Фарғона клуби Суперлигага қайтди!

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нурафшон" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев узоқ масофадан чап оёқда дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:1. Баҳснинг 41-дақиқасида Қиличев бу сафар ўнг оёғида дарвозанинг бошқа юқори бурчагини нишонга олди - 0:2. 

45-дақиқада Санъат Шихов жарима тўпидан ажойиб гол урди - 1:2. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Акмал Шораҳмедов Марко Обрадович билан "девор" услубида ўйнаб, жарима майдони ичидан гол урди - 1:3. 

89-дақиқада Марко Обрадович ҳисобни йириклаштирди - 1:4. 

Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди ва "Нефтчи" клуби уч йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтди!



7 октябрь, пайшанба
16:15 - НУРАФШОН – НЕФТЧИ 1:4
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Ойбек Қиличев 10, - 0:1. Ойбек Қиличев 41, - 0:2. Санъат Шихов 45, - 1:2. Акмал Шораҳмедов 45+2, - 1:3. Марко Обрадович 89, - 1:4.

Голга айланмаган пенальти: Санъат Шихов 67 (устун).

"Нурафшон": 20.Сардор Қобулжонов, 6.Бобур Қосимов, 9.Давронбек Исоқов, 11.Санъат Шихов, 16.Алишер Саноев, 19.Тоҳир Маладустов, 23.Беҳруз Шодмонов, 27.Сардор Иззатов, 34.Ҳакимхон Аламхонов, 65.Марко Милич, 77.Файзулло Жуманқўзиев.
"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 22.Умар Адҳамзода, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Ешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов.


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика