RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  13 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Про лига. "Истиқлол" пешқадам "Шўртан"дан устун келди Новости

Про лига. "Истиқлол" пешқадам "Шўртан"дан устун келди

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган “Истиқлол” – “Шўртан” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

 

ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 20-дақиқада Худоёрхон Сагдуллаев "Истиқлол" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, сўнги паллада ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди. 

22-дақиқада Самандар Шодмоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

27-дақиқада Жасурбек Эрмаматовнинг чап қанотдан йўллаган узатмаси хавфли чиқди. 30-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, Ахрор Иноятов ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Сардор Сотволдиев 11 метрли жарима тўпидан ҳисобни очди - 1:0.

40-дақиқада "Шўртан" ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келганди, Олимжон Каримов жуда яқин масофадан тўпни дарвозага жойлай олмади.

ТАНАФФУС

Иккинчи бўлим кескин курашлар остида давом этмоқда. Ҳисоб ҳамон 1:0, "Истиқлол" олдинда.

Учрашув якунланди. "Истиқлол" ўз майдонида "Шўртан" жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз очколари сонини 15тага етказиб олди.

Про лига. 8-тур
9 октябрь, жума
ИСТИҚЛОЛ – ШЎРТАН 1:0
Ҳакамлар:
Достон Раҳмонов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Сардор Сотволдиев 30 пенальти, - 1:0.

"Истиқлол": 46.Хуршид Хожаев, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 4.Жасурбек Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Риза Айвазов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Ҳудойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 26.Ахроржон Иноятов.
Захира: 12.Нодир Ашурматов, 3.Фирдавс Асадов, 6.Оқилбек Маҳмудов, 10.Давронбек Исоқов, 11.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 13.Дониёржон Тулашев, 22.Маъруф Жумаев, 23.Достон Ўринбоев.

"Шўртан": 16.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Ходмуродов, 7.Олимжон Каримов, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 14.Шокир Юлдашев, 18.Самандар Шодмонов, 19.Шербек Эшмуродов, 24.Бекзод Сувонов, 27.Ислом Шодмонов, 28.Санжар Тўрақулов.
Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 22.Сардор Саъдуллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шахбоз Жўраев, 77.Салоҳиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика