RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  881 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси Новости

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси

Кеча бўлиб ўтган учинчи турнинг қолдирилган "Динамо" - "Хоразм" ўйини билан Про-Лигада учинчи тур тўлиқ якунланди. Лига мухлислари эътиборига айрим статистик маълумотларни ҳавола этамиз.

Учта турда жами 12 та ўйин ўтказилди. Ўйинларнинг 10 тасида мезбонлар, биттасида меҳмонлар ғалаба қозонди. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

12 та ўйинда жами 35 та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.91 тадан гол тўғри келади. Голларнинг 28 таси мезбонлар, 7 таси меҳмонлар ҳисобига ёзилган. Бир ўйинда энг кўп гол 3-турдаги "Шўртан" -"Турон" (3:2) ўйинида киритилган, энг кам гол эса 1-турдаги "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) ва 2-турдаги "Турон" - "Оқтепа" (1:0) ўйинларида киритилган.



Жами 35 та голларнинг 12 таси биринчи таймда, 23 таси эса иккинчи таймда урилган. Бешта гол пенальтидан урилган.

Турдан турга голлар сони ўсиб бораяпти. Биринчи турда 10 та, иккинчи турда 11 та, учинчи турда эса 14 та гол киритилди.

Энг тезкор гол учинчи турда "Шўртан" футболчиси Бекзод Суюнов томонидан Турон дарвозасига ўйиннинг 4- дақиқасида урилган.

Битта хет-трик қайд этилди. "Зомин" ҳужумчиси Элдор Каримов "Шўртан" билан ўйинда уч марта гол уришга эришди.



Учта автогол қайд этилди. Энг қизиғи ҳар уччала автогол ҳам "Истиқлол" жамоасининг рақиблари ҳисобига ёзилди. Иккинчи турдаги "Динамо" - "Истиқлол" ўйинида "Динамо" футболчилари Амиржон Сафаров ва Аваз Агалиев, учинчи турдаги "Истиқлол" - "Зомин" ўйинида эса "Зомин" футболчиси Жавоҳир Комилов ўз дарвозасига гол уриб "Истиқлол"га ёрдам бериб юборган.

Учта турдан сўнг "Турон" ва "Шўртан" жамоалари энг кўп олтитадан рақиблар дарвозасига гол урган бўлса, "Хоразм" жамоаси энг кам, атиги битта гол урди холос. "Нефтчи" жамоаси энг кам, битта гол ўтказиб юборди, "Хоразм" эса энг кўп тўққизта гол ўтказиб юборди. Фақатгина "Нефтчи" умуман мағлубиятга учрамади, "Хоразм" эса ҳар учала ўйинда ҳам ютқазди.




Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика